02 October 2020
20:42 - Танзила Норбой хотин-қизлар мавзусидаги глобал саммитда ўзбек тилида нутқ сўзлаб, масхарабозликни БМТ саҳнасига олиб чиққани ҳақида!
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё яқинда ўша Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ўзбек тилида нутқ сўзлаб, видео-конференцияда бутун дунёга мамлакатимизнинг муҳимлигини, унинг беқиёс ютуқлари қаршисида бутун дунё тиз чўкаётганини урғулаганди.

Мана кеча, яъни 1 октябрда навбат унинг БОШ ҚЎҒИРЧОҒИ Танзила Норбой хонимга келибди. Бу хоним бир неча дақиқалик ўзбек тилидаги нутқида мамлакатимизда аёлларга берилаётган имтиёзлар ва уларнинг натижаларини олқишлабди. Бу нутқнинг эшитган ҳар қандай инсон ҳам Танзила опани мадҳ этишга мажбур бўлади.

Нимамиш, Ўзбекистонда аёлларнинг ролини кўтариш учун мисли кўрилмаган ишлар қилинаётган эмиш. Масалан охирги сайловларда Олий Мажлиснинг ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА сайланган аёллар сони 2 баравар (ИККИ БАРАВАР) ортгани урғуланади. Эй, бечора хоним, нималар деяётганингизни ўзингиз ҳам билмайсиз, шекилли!!!

Бундай минбарда ЎЗБЕК ТИЛИДА (Ўзбек тилини “Бирлик” Халқ Ҳаракати давлат тили қилдирганини айтмасдан) нутқ сўзлаб, ҳозиргача “Бирлик” Халқ Ҳаракати нимага рўйхатга олинмаганини нега изоҳлмадингиз? “Бирлик” 1989 йилда, яъни СССР замонида Ўзбекистон ва ўзбек тилини оёққа турғазиш учун кураш бошлаганини, аниқроғи 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилини Ўзбекистон Олий Мажлисида ДАВЛАТ тили қилдирганини ҳам билмасмидингиз?

16 октябрда эса, шу масалани йил бошида СИЁСИЙ кун тартибига олиб чиққан Абдураҳим Пўлат КПССда чиқариб ташланганини ҳам кўрмаганмидингиз?

Хуллас, 2-3 дақиқалик нутқингизда ЎЗБЕК тилини яна бир марта шарманда қилдингиз. Тезда истеъфога кетинг, Танзила Норбой хоним!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону