Кеча ҳам Белорусия пойтахти Минск ва бошқа шаҳарларда Александр Лукашенконинг қилаётган ишларидан жаҳли чиққанлар, айниқса шанба-якшанба кунлари кўчаларга чиқиб, жорийдаги президентни истеъфога кетишга чақирмоқдалар. Маълумки, бу президент ҳамма қонунларга тупуриб, аввалдан эълон қилмасдан, жорий йилнинг 23 сентябрида инаугурация жараёни ўтказди. Кейин эълон қилинган хабарлар кўрсатдики, ҳамма уни янги лавозимда қолдириш учун овоз берганмиш.
Ўшандан бери унга қарши турли митинг ва намойишлар оддий ҳолга айланмоқда. Мана кеча 27 сентябрда Минскда навбатдаги катта митинг бўлди.
Халқ ҳар доимгидек унинг истеъфосини талаб қилди. Кеча ҳам шундай бўлди. Ҳукумат расмийлари ҳаммага митинг ноқонуний эканлигини эълон қилиб, ҳаммани тинч йўллар билан тарқалиб кетишга чақирдилар.
Аммо, натижа ҳар доимгидек бўлди. Халқ ноқонуний президент Лукашенко кетмагунча митинг ва намойишлар давом этаверишини эълон қилдилар. Айни замонда, куч ишлатиш органлари қўлларига тушган одамни ушлаб кетишга бошладилар. Расмий хабарларга кўра, 200 дан кўпроқ киши ушлаб кетилган.
Бу воқеаларнинг асл асосчиси Светлана Тихановская қўшни давлатлардан бирида турибди ва ўша ердан ҳаммани бошқармоқда десак ҳам бўлаверади.