Uza.uz: Бугун - 2020 йил 27 сентябрь, якшанба куни аҳоли билан ўтказилган мулоқотда Наманган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов Наманган шаҳридаги Фурқат ва Гулистон маҳаллалари ўрнида қурилиши режалаштирилган янги шаҳар қарори - "Namangan city" лойиҳаси бекор қилинганини маълум қилди.
Бу қарор айниқса, мингдан зиёд хонадонлари бузилмайдиган гулистонликлар томонидан мамнуният билан қарши олинди.
Аввалги лойиҳа ўрнида ҳудуд маҳаллаларини обод қилиш, асфальт ётқизиш ишларини олиб бориш сингари янги лойиҳалар тақдим этилди.
Янги шаҳар қурилиши, яъни "Smart city" - "Ақлли шаҳар" лойиҳаси Наманган шаҳрига туманлардан қўшиб берилган 3686 гектар ерларда барпо этилади. // Uza.uz
Мухолифатдаги “Ҳаракат”: Наманганнинг кечагина тайинланган янги ҳоким вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов шундай иш қилгани мақтовга сазовор. Аммо, ҳамма тушунадики, бу “юқорининг” топшириғи, демак, бажарилади. Бироқ, бу қадам қанчалик яхши, хабарда бу ҳақда ҳеч нарса дейилмаган. "Namangan city" ибораси ўрнига "Smart city" ибораси ўйлаб топилибди. Кўрамиз, буёғи нима бўлади?