18 July 2009
18:50 -
Қаҳрамон шоир Абдулла Ориповнинг қизи Юлдуз фирибгарликда айбланмоқда
Шу кунларда тележурналист Юлдуз Ориповага нисбатан Тошкент шаҳар Мирзо Улугбек тумани ички ишлари бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унга нисбатан эҳтиёт чораси очиққа қўлланилган. Жабрланувчи-даъвогар Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи фуқаро бўлиб, Юлдуз унинг фарзандини ўқишга киритиш алдови билан пулини қоқиб олган.
Сайтимизда қаҳрамон шоирнинг қизи Юлдузнинг фирибгарлиги хусусида аввал ҳам ёзгандик. Унинг қурбонига айланган Тўрткўл тумани халқ таълими бўлими мудири ҳамда хоразмлик таниқли хонанданинг қисматини баён қилгандик. Кўриниб турибдики, у охир-оқибат жавобгарликка тортилибди.