24 September 2020
07:08 - Польша Сенатори Павел Бейда тахминан 20 йилчадан кейин Шавкат Мирзиё “Бирлик” Партиясининг таклифини БМТга олиб чиққанини мақтаганига нима дейсиз?
Бу Сенатор ЎзАда эълон қилинган мақоласида Шавкат Мирзиё “Бирлик” Партиясининг таклифини БМТга олиб чиққанини мақташ билан шуғулланганига нима дейсиз, ҳурматли ўқувчиларимиз?

Павел Бейда, БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда 700 миллион киши ёки дунё аҳолисининг 10 фоизи ўта қашшоқ аҳволда яшаётгани, ташкилот томонидан бу борада муҳим ҳаракатлар амалга оширилаётгани, Бош Ассамблеянинг 1997-2006, 2008-2017 ва 2018-2020 йиллардаги тегишли резолюциялари билан қашшоқликка барҳам бериш бўйича БМТ ўн йилликлари эълон қилингани ҳақида хабар берар экан, ўзича катта янгиликларни ўртага чиқарибди.

Унинг айтишича, Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, қашшоқликка барҳам бериш учун унинг кўламини аниқлаш зарурлигини, бунинг учун, аввало, қашшоқлик даражаси тўғрисида мутлақо янги маълумотлар, бу борадаги мақсадли статистика кераклигини ҳам яхши билишини, Ўзбекистонда бу борадаги амалий ишларни ҳам кўраётганини, камбағалликни қисқартириш мақсадида алоҳида вазирлик ташкил этганини урғулаб ёзган мақоласи ЎзАда эълон қилиниши МАСХАРАБОЗЛИКДАН бошқа нарса эмасди.

Ҳеч қандай шубҳа йўқки, Ўзбекистондаги режим Польшанинг Сенаторини сотиб олган ва унинг номидан шундай мақола чиқартирган. Масхарабозликларнинг чегараси йўқлиги - Павел Бейданинг ҳам ШАРМАНДАСИНИ чиқаргани шубҳасиздир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону