Юсуф Жума
ЭРДАМ битикларидан бўлаклар -
Суннат сўзининг туб тушунчаси не?!
Ўғиз -Турк элининг донгли кечмиши, миллион йиллик ўтмиш, бугун, келажак ҳақидаги қарашлари.
(Давоми, боши аввалги саҳифаларда)
25.
Яна бир савол: Кўпчилик давлатда давлат берган демократия – ўша давлатдаги диктатурани кучайтириш поғонасида бўлади. Ўзбекистондаги демократия - уч - тўрт пагонли билан, уч-тўрт ҳоким билан авом ўртасидаги машмашалар. Сиз шуни халқ уйғонди деяпсиз. Халқ
уйғонса кўрарди:
Сохта давлат!
Сохта Президент!
Сохта бош вазир!
Сохта парламент!
Ё нотўғрими?!
Нимаси давлат- еру осмони ўрисники?!
Нимаси Президент- Кремль югурдаги?!
Нимаси Бош Вазир....
Кеча Гулнорага пора йиғган, ўзи пора олган Хоразмлик журналист ёздику ҳатто бир қоп Хоразм гуручини ҳам берганини.
Ўзбекистон Москвага қўшилса қуллар ютармиш - сотқин!
Ўзбекистон чиндан мустақил бўлса -ўзбек қул бўлмайди. Ўзбекнинг чўнтагида олтин пул бўлади. Очуннинг барча пулини синдиради. Сен қамоқдан чиққанингдан сўнг- порахўр қамалиши шартку -почтада ҳалол ишлаб тилло тангадан ойлик оласан, хоразм гуручидан ош ейсан.
Нимаси Парламент! Анави хотин Маҳаллакўмни танқид қилишдан бошқа нарсага ярамайди. Нечун олтин, олтиндан ҳам қиммат уранни сотиш жиноят
- Сотқинлик деб қонун таклиф қилмайди.?!
Чунки сохта! …
Сенатор Худойберганов Турсинхон Бухорода одамлар сўйилиб тан аъзолари сотилишини Рашид Қодиров билан ёпган қотилпарвар Сизга маслаҳатчи! Шу маслаҳатчи маслаҳати билан жиноятчи Самоиддин Ҳусеиновни ишга олдингизми, ё С.Ҳусейновнинг ўғиллари ўн йиллар олдин Бош Вазирга ташиган поралари учунми?!
Шу ҳам давлатми?!Уюшган қароқчилар тўдаси эмасми?!…
Нечун тоза, ягона генерал Ўткир Комилов шу жиноятларга қарши турган улуғ инсон ишга қайтмади?! Нега ҳамма билган Мавлон Умрзоқов ишга тикланмади?! Тозалар ёқмайдими, сизга?!
Тозаликдан карантинмисиз?!
Ё Турон, Туркистон деган эрларниишга олишни КГБ - Кремль таъқиқлаганми?!…
Ўлжа деб жанг этмас қоплон басма -бас,
Ор деб кучли ёвга турар қасдма қасд.
Текинга жон тикдим элу юрт учун,
Фойда деб жон тиксанг жон тикиш эмас!
26.
Яна бир савол: 9 майга Россиядан ҳам бурун тайёргарлик бошлатдингиз. Туркистон номини харитадан ўчирган ёвуз Сталин, Кремль ғалабалари бизнинг ғалабамиз эмас. Биз учун душманларимиз тарих ёздилар, ўқитдилар. Буюк Туркистон давлатини тузмоқчи бўлган, ҳатто ҳукуматини тузишга улгурган эрлар Ватан хоинию, юртни сотганлар қаҳрамон. Бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Улуғ Боймирза Ҳайитнинг Туркистон қайғусида ёзган китобини олим Бахтиёр Исобек таржима этган. Қарийб ўттиз йилдан буён нашр қилдиролмайди. Мустамлакачилик мангу деб ўйлайсизми?!
О Гермон тупроғи, Гермон тупроғи -
Орий Ателланинг қутлуғ излари -
Мустафо Чўқайнинг муштоқ кароғи -
Боймирза Хайитнинг соғинч кўзлари!
Арслонлар ухлар - кўзлари очик,
Ота Туркистонни туш кўрадилар.
Муборак йўллари ёғийдан ўчлик -
Руҳлари Тангрида иш кўрадилар!
Юртнинг қайғусида ғуссага тўлган
Улуғлар тупроғи ёғдуга тўлсин.
Буюк Туркистонни қурмокчи бўлган
Эрларга Тангрининг олқиши бўлсин!
Нечун ота Турон узоқ мунчалар -
Кўзи очиқ ухлар аҳли арслон?!
Водариғ - уйғоғу кучукбаччалар
Кўзлари юмиқдир - тилак - устихон...
2020йил, 20 апрель.
27.
Яна бир савол: Сиз Ўзбекистон Президенти деган иш ўрнида энг муҳим иш нималигини биласизми?! Сиз амал қилаётгандек бу иш ўриндаги ишчининг ўрни Кремлу КГБнинг
буйруқларини сўзсиз бажариш эмас. Бу сотқинликдир!
Бу иш ўрнидаги асосий иш энг аввало ҳар бир ўзбекни у очуннинг қайерида бўлмасин ҳимоя этиш - ҳар бир турк элига этилган ноҳақликка қарши туриш.
Қирғизистонда ноҳақдан умрбод қамалган курашчи Азимжон Асқаровни ҳимоя этиш - ишингиз эди, ўлдирилишига йўл қўйдинггиз…Қотилларидан бирисиз.
Афғонистондаги ўзбекларни ҳам, Хитойдаги уйғур жигарларимизни ҳам ҳимоя этувчи ишчи эканингизни биласизми?! Афғонистоннинг чаламулла Президенти Соҳибқирону Аъзам Амир Темурни - Темурланг деб атаб иркит пирсиёнлар ҳақоратини такрорлади. У ердаги
ўзбеклар оёққа турди.
Сиз нега жимсиз?! Нега жим - КГБдан тарқаган ташқи ишлар вазирингиз?! Сиз нега Самарқандда улуғ Темурийллар мақбаралари узра меҳмонхона (аслида жалабхона. Ахир сизнинг меҳмонхоналарга никоҳ ҳужжатисиз жуфтликларга рухсат беришингиз шунга асос) қурмоқчисиз?!
Ҳазрат Амир Темурнинг гўрини очиш Кремлга 21 миллион қурбон беришга тўғри келганди. Сиз тангридан ва улуғ руҳдан қўрқмайсизми?!
Сизга қайси иркит чаламулла кенгаш бердики, Боҳоуддин Нақшбандий ҳазратлари мозоридаги тутни олдирдингиз?! Арабнинг динсиз шайхларими?!
Нечун ўзимизнинг чала муллалар Сизни бу йўлдан қайтармади?!
Диний идорани тозаланг! Қурбонали Аҳмедовдай тақсирларга топширинг!
Агар Ўзбекистоннинг КГБчи итлари ўлдириб юбормаган бўлсалар, ўлдирган бўлсалар - қотиллар жавоб берадилар - шубҳасиз….
Тутни жойига қайтаринг! Улуғ руҳлар билан ўйнашманг! Уларнинг назари тушган хас ҳам аҳли дунёдан кучли! Бухоронинг яқинда ўлган ҳокими ҳам шу топташнинг тепасида турганди…Шу
тут сизнинг ҳам бошинггизни ейди….
Биру бордан келар сўзим кескирдир -
Буюк қўшин туздим - ҳар шеърим эрдир.
Қани кундага қўй бошингни ёғий -
Тангрига ишончим менга шамширдир!!!
28.
Яна бир савол:
Сиз Дунёни ўзингиз ўқиган, ишлаган Сув хўжалиги инстути деб биласизми?! Тўғри - Ўзбекистон шундай: Гўл ўзбекларни эси паст олимлар истаганича алдаши, пора олиши, степендияларни ўғирлаши, истаганча қўрқитиши урф. Лекин Сиз ҳозир Президентсиз! Сўзингизни дунё эшитади.
Парламент чиқишларидаги мурожаатларингиз шу қадар жўнки ўқиб бўлмайди.
Совуқ баён, баён, баён. Бошланғич синф ўқувчисининг баёнидай. Ўзбек ёзувчилари, шоирлари журналистлари шундай ёзишади минг гектарлик вайсақилик! ББC ва Озодликнинг ўзбек бўлимидагилар ҳам шундай - воқеани сарлавҳасидан аниқлайсан, сабабини топгунча гектар-гектар сафсатага қараб чиқишга тўғри келади. Бироқ...
Наҳот Президент ва теграсидагилар шунчалик жўн бўлса?!
“Жаноб Президент! Бу бачкана баённома билан дунё олдига чиқсангиз шарманда бўласиз! ” дейдиган биронта эсли йўқми?!
Жаноб Президент!
Давлатни оилангизга айлантирманг! Бир юртга бир президент етарли - бир оилага бир Президент етарли эмасми?!
Ўзбекистон кўп президентли юрт - куёвчаларинггизнинг ҳар бири ўзича президент, КГБ нинг қартайган югурдаклари - қудаларингизнинг ҳар бири бир президент, қизларингиз…
Ўз бошинггизни ўзинггиз еяётганинггиз етмаганидай, улар ҳам бошинггизни емоқдалар…
Улуғ Абдурауф Фитратнинг Амир Олимхонга битикларига Амир Олимхон қулоқ осганда Афғонда хор бўлиб ўлмасди.
Ислом Каримов менинг айтганларимга амал этса - ҳали тирик бўларди - Марказий Осиё Туркистон бўларди.
Мен ундан ўрнини сўрамадим. Юртимнинг шонли ўрни бўлсин, Сиз шонли ҳукмдор бўлинг дедим. Қизларининг эгри йўлларидан ҳам огоҳлантирганман. Мени уққан бўлсангиз керак? !…
Не экканингизни ўрганингизда биласиз. Дубайда қизингиз дедики: “ Ўтмишда аёллардан шоиралар ва яна бир балолар чиққан эмишу сояда қолган эмишлар. Энди ўзларини кўрсатиш замони келганмиш”.
Бирон эси бутун бўлса Саидахонга дерди:
- Турон деб аталган бу кўҳна юртда Тўмарисдай Жаҳонгир аёллар чиққанини билмас экансан - нима қиласан дунё олдида сафсата сотиб.
Улуғ Тўмарис момомиз Оролдан Қора денгиз бўйларигача аёл боши билан сўраган. Лаънати пирсиён Кирнинг 700 минглик қўшинини қириб ташлаган. Кирнинг бошини қон тўла мешга тиққан - қондан тўй деб.
Буни айтганингизда - Жаҳон буни билади - Тўмарис момомиз ҳурматига олқиш олардинг. Отанг Трамп билан учрашиб доно бўлиб қолдимики Сен Трампнинг қизи билан учрашиб доно бўлган бўлсанг. Дубайни Сендан бошқа дунёга намуна қилган эси паст йўқ.
Динсиз шайхлар кеча Гулноранинг оёғини яларди, буку сеникини. Бирортаси сўрамайдику - қани Гулнора деб. Бари динсиз, чунки фойданинг қули. Чет элликлардан бири менга Гулнора ахмоқ эди, лекин ҳозиргининг қизидан тузук эди, - деди.
Дунё юзингда олқишлайверади фойда учун, отангни олқишлагандай. Мана тўртта миршабни жазолади, ҳокимга танбеҳ берди, Жаслиқни ёпди, деб. Лекин Жаслиқ ёпилиб Ўзбекистон Жаслиққа айланганини ҳамма билади. Ҳатто Жаслиқдан баттар. Жаслиқда Газу ток бор эди.
Энди аёллар сояда қолмадилар музда қолдилар. Тириклай тул қолдилар Каримову Мирзиёевлар боис. Ҳамма эркак мардикор. Газ ўрисга текин оқади - сўзимда бирон ёлғони борми?!
Нодонликдир Одам Атодан мерос,
Барча қилмишликлар қилиғимга мос.
Сендан ўтган бўлса эсимда йўқдир ,
Мендан ўтган бўлса кечир илтимос!
29. Бир оғиз қўшимча.
АҚШ Мудофа вазирлиги билдиргисида - Хитой Тожикистонда ҳарбий база очаётган экан. Бу - миллатчи -Турон ерларини даъво этаётган чаламулла Имомали Рахмоннинг (раҳмон - худо эмиш, раҳмонқули - демайсанми?).
Марказий Осиёга - турк халқларига, тожикларга ҳам энг даҳшатли хиёнатдир - кўҳна Туркистоннинг - иккинчи Уйгуристон жамлоғига айланиши йўлидаги энг даҳшатли
одимдир - мен кўпдан айтиб келаётган фожеанинг ўзагидир.
Барча элларнинг эсли қисмини қозоғу-қирғизларнинг эслиларидай Хитойга ва тожик сотқинларининг навбатдаги энг даҳшатли соткинлигига ҚАРШИ туришга чорлайман!
(Тамом)
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения