20 September 2020
18:57 -
Ўзбекистон коронавируснинг 2-чи тўлқинига тайёр, бу ҳақда расмий хабарлар бор
Айтиш керакки, мамлакатимизда мактаблар очила бошлагани фонида болалар орасида COVID-19'га чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда. Бу ҳақда коронавирус пандемиясига қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқил эълон қилди.
Мана унинг “Ўзбекистон 24” телеканалида айтган сўзлари: “Мактаблар ишлашни бошлади. Табиийки, касалланиш сони бугунга келиб ошиб бормоқда. Минг афсус, Ўзбекистонда олдин болалар [коронавирус билан] деярли касал бўлмаётганди, ҳозир болалар контингентининг ичида ҳам касалланиш бор. Шунинг учун биз педиатрик койкалар захирасини тайёрлаяпмиз. Педиатр кадрларни ҳам тайёрлаш режалаштирилган”.
Бизда вояга етмаганлар орасида COVID-19дан биринчи ўлим ҳолати шу кунларда, аниқроғи, 17 сентябрь куни Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида яшаган 11 ёшли ўғил бола коронавирусдан ўлиши билан юз берди.
Ўша куни берилган маълумотларга кўра, мамлакатда COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш учун 114 та муассасада 19 минг 346 та ўрин ташкил этилди, яна 10 мингга яқин қўшимча ўринлар тайёрлаш ишлари давом этмоқда.
Табиий, Ҳабибулло Оқилнинг сўзларига тўла ишониб бўлмайди, аммо, қисқа қилиб айтсак, мамлакатимизда эпидемиянинг иккинчи тўлқини аллақачон бошланиб бўлган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения