19 September 2020
13:35 - Вазирлар Маҳкамаси Тошкент Давлат Аграр Университетининг Самарқанд филиалини ташкил қилгани ҳақида
Ўзимизнинг Вазирлар Маҳкамамиз 2020 йил 16 сентябрда Тошкент Давлат Аграр Университетининг Самарқанд филиалини ташкил қилиш ҳақида қарор чиқарган экан, шу қарорни амалга ошириш учун амалий ишлар бошланибди. Бу қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг расмий сайтида танишиш мумкин.

У ердаги қарор кўрсатмоқдаки, бу филиал Тошкент Давлат Аграр Университетининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланармиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисоб варақларига эга бўлармиш. Яъни бир қаршда жуда ҳам яхши қарор. Аммо, буни амалда ишлаши қанақа бўлар экан?

Бош Вазири Абдулла Арипов жорийдаги йилнинг 16 сентябрь куни имзоланган қарорда айтилишича, бу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош Вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев, Қишлоқ Хўжалиги Вазири Ж.А. Ходжаев ҳамда Самарқанд Вилояти Ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклатилибди. Демак, бу иш ҳам қандай натижалар бериши катта шубҳа остида қолаверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону