18 July 2009
03:13 -
Акбарали Ориф: Қари билганни пари билмас
Кейинги пайтларда мухолифатни ёшлаштириш, аниқроғи “ёшларга йул бериш” деган ибора бир шиорга айланиб қолди десак янглишмаймиз.
Албатта, 20-йиллик самарасиздик кўринган кураш баъзи сафдошларимизда бетоқатлилик келтириб чиқараётгани табиий.Аммо нимага чақириқ қилаётганимиз, бунинг оқибати нималарга олиб келиши мумкинлиги ҳақида бир оз ўйлаб кўрсак ёмон бўлмасди.
Ёшлар ҳамма нарсанинг ечимидир, деб ўйлайдиганлао янглишадилар. Мана, ҳозирги Ўзбекистон ҳукумати таркиби ҳам асосан ёшлардан иборат. Буни унутмаслик керак.
Мен саккиз ойга яқин Тоштурмада акромийлар деб аталаётган гуруҳ вакиллари билан бирга ўтирдим. Ўшанда оғзидан она сути кетмаган ёш-ёш терговчилар уларни (шу жумладан биз ҳам қуруқ қолганимиз йўқ) нима кўйларга солганликларини ўз кўзим билан кўрдим.
Тўғри, иккинчи тарафдан, имонини сотмаслик учун ўлимдан ҳам тап тортмайдиган ёш йигитларни ҳам кўрдим. Уларнинг ташқаридаги лидерлари ҳукумат билан келишиб олганидан бехабар ҳолда, кўпларига қўлимдан келганича таскин ҳам бердим.
Мен ўшанда ташқарида қандайдир “муҳим” ишлар амалга оширилаётганига ва яқинда Ўзбекистонда ҳам ижобий ўзгаришлар бўлишига ишонган эканман, афсус. “Ташқаридагилар” эса ёшларга йўл сўраш билангина овора экан.
Сиёсий лидерни вазифаси ўз тарафдорлари таркибини ҳар-хил тактик усуллар билан кенгайтириши, онгли сиёсий кучга айлантира олишидир. Онгсиз раҳбар ўз тарафдорларини боши берк кўчага олиб кириб қўйишлиги, аҳмоқона мардлиги ва чақириқлари билан кўпгина Мурод Жураев, Мамадали Маҳмудовларга ўхшаган инсонларни турмаларда “чириши”га сабаб бўлиши ҳам мумкин.
Лидерларни сунъий ёшлаштириш сиёсати давлат бошқарувида мамлакатни диктатура ёки авторитаризмга олиб борувчи, аниқроғи халқни чалғитувчи сиёсатдир. Бу деганларим умуман ёшларни яқинлаштирмаслик деганим эмас. Уларни куч гайратлари мухолифат учун жуда хам зарур. Лидерлик сифати эса унинг ёшу-қарилигига қарамайди, йул хам сўраб ўтирмайди.
Пўлат Охунов СССР халқ депутатлига фақат ўз ақли-билими ва шижоати билан сайланганида бор-йўғи 26 ёшда эди. Уни қанақанги ишларни амалга оширганини мен биламан. У гапирганида ман-ман деган катталар хам оғзини очиб турар эдилар. Демак ёшларга йул берилмаябди деган гаплар жуда ҳам нотўғридир.
Ёши улуғ инсонлар халқимизни у ёки бу йўлга бошлашда ҳамиша асосий роль ўйнаб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади.
“Ёшларга йўл бериш” деган аҳмоқона шиорни бир чеккага йиғиштириб, умуммухолифат йиғилишини ташкил қилиш, унга маблағ тўплаш ҳақида бош қотирсак, менимча, тўғри қадам бўларди.