15 September 2020
22:12 - Адлия Вазири Русланбек Давлетов “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ҳақидаги қонун лойиҳасини қачон Қонунчилик Палатасидан ўтказтиради?

Бугун Адлия Вазири Русланбек Давлетов (расмда) Қонунчилик Палатасида нутқ сўзлаб, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар ҳақидаги қонуннинг янги версиясини қабул қилдирди. Аммо, биз учун асосий савол – нимага “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ҳақидаги қонун лойиҳаси ҳалигача тилга олинмаяпти? Чунки, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти шундай қонун лойиҳасини Ўзбекистон Президенти, давлатнинг юқори органларига, жумладан Омбудсманга, 2019 йил 31 майда расман жўнатган эди.

Давлатнинг юқори органларидан бу хат олингани ҳақида жавоблар ҳам келган, биз ўз вақтида улар ҳақида айнан “Ҳаракат” саҳифасида хабар ҳам берган эдик. Мана орадан 1 йилдан кўпроқ вақт ўтди, аммо Адлия Вазирлиги ва шахсан Адлия Вазири Русланбек Давлетов ҳалигача жим?

Нимага “Эзгулик” раиси Абдураҳмон Ташановга шахсан жавоб юборган шу вазирликнинг Бошқарма бошлиғи З.Махмудов жим? Хўш, вазирлик ходимлари нималар билан машғуллар?

Ҳамма гап шундаки, дунё танийдиган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти 2019 йил 31 май куни мамлакат президенти, Олий Мажлис палаталарининг раҳбарлари ва Адлия Вазири Русланбек Давлетовга мактуб йўллаб, Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш ШАРТлиги масаласини ўртага қўйган эди.

Гап шундаки, аҳолиси биздан 5 бараварча кўп бўлган Россияда сиёсий партияни рўйхатдан ўтказиш учун унинг аъзолари сони камида 500 бўлиши кераклиги айтилган. Ўзбекистонда эса, ҳозир ҳам мавжуд қонунга кўра, 20 000 (20 МИНГ) аъзо бўлиши керак. Бундай аҳмоқона қонунни ўзгартириш билан айнан Русланбек Давлетов шуғулланиши керак-ку!

2019 йил 30 сентябрда “Эзгулик” Жамияти Адлия Вазири Русланбек Давлетовга 2-чи хатини юбориб, сиёсий партиялар ҳақидаги қонунга ўзгартириш киритиш таклифини тезроқ Қонунчилик Палатасига юборишни сўради. Бу хат бутунлай жавобсиз қолди.

Бу масхарабозликдан иложи борича тезроқ қутилиш ва “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси каби сиёсий ташкилотларни тезроқ рўйхатга олиш керак. Шундай актуал муаммолар турганда Адлия Вазирлиги нима билан шуғулланмоқда?

Унутмангки, мана энди Олий Мажлис палаталарининг мажлислари ўтказилмоқда. Русланбек Давлетов (расмда) ўша мажлисларда “Эзгулик” ўртага ташлаган муҳим масалани эслатиши ва реал ишлар бошлаши керак.

Биз ундан айнан шундай қадамни кутамиз. Акс ҳолда, мамлакатимизда ФУНДАМЕТАЛ ислоҳотларга муҳтожлик борлиги ҳақида ТАКЛИФЛАР қайтадан сиёсий саҳнага чиқади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону