13 сентябрдаги хабаримиздан маълумки, ўша куни, Қатарнинг пойтахти Доҳада бўлаётган музокаралар ҳақида фикр билдирган ўзбек аслли Афғонистон Маршали Абдурашид Дўстим мавжуд муаммоларни фақат уруш йўли билан ҳал қилиб бўлмаслиги энг тўғри йўл эканлигини урғулаган эди.
Бундан ҳам қизиғи, Мулла Абдулғани Биродар Ўзбекистондаги Kun.uz Интерент нашрига интервью бериб, асосан Шавкат Мирзиёни олқишлаш билан овора бўлган эди.
Энг қизиғи, ўша куни ҳам, эртаси 14 сентябрда ҳам, музокаралар бўлмаган. Чунки, жаҳоннинг ҳамма катта оммавий ахборот воситалари Доҳадаги учрашувда икки тарафининг вакиллари, яъни Афғонистоннинг феълан Бош Вазири Абдулло Абдуллоҳ ва “Толибон” ҳаракатининг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари Мулла Абдулғани Биродарнинг айтган гапларини келтириб бўлгандилар. Айни йиғилишда АҚШ Давлат Котиби Майк Помпео ва АҚШ Президентининг Афғонистон бўйича бош вакили Залмай Халилзод ҳам нутқ сўзлаганди. Ҳамма оптимистик руҳда гапириб, ҳамма нарса яхши ҳал бўлишини урғулаган эди.
Аммо, 13 сентябрда ҳам, 14 сентябрда ҳам ҳеч қандай йиғилиш бўлмади. Феълан Бош Вазир Абдулло Абдуллоҳ 12 сентябрь кечқуруноқ Афғонистонга қайтиб кетибди, кейин маълум бўлишича, Майк Помпео ва Залмай Халилзод ҳам АҚШ ва Покистонга кетишибди.
Залмай Халилзод Покистонда бу мамлакатнинг ва “Толибон”нинг асл раҳбарлари билан кўришиш ниятида экан. Аммо, нима бўлгани ҳақида ҳеч қандай хабар бўлмади.
Бундай масалалар билан шуғулланиш асосий вазифаcи бўлган ва Афғонистонда инглиз тилида чиқадиган Tolo News сайтида кеча эълон қилинган қисқа хабарда айтилишича, тарафлар музокаралар бўйича кун тартибини белгилашолмаётганини исботлаш билан машғул бўлишган экан. Шу сабабли учрашувлар бўлмаган ва қачон бўлиши номаълум кўринмоқда.