14 September 2020
20:27 -
Президентнинг навбатдаги масхарабозлиги: 2021 йил 1 январдан янгича меҳнат миграцияси тизими жорий қилинармиш! “Ҳаракат” Агентлиги нима дейди?
Ҳозир Ўзбекистонда фундаментал ислоҳотлар учун яхши шароит очилди. Аммо, биздаги режим буларни эмас, ўзининг бугунги кунини ўйламоқда, холос. Мана шу ерда Шавкат Мирзиёнинг бугун эълон қилинган навбатдаги масхарабозлик руҳидаги ФАРМОНИ билан танишинг.
* * * * *
2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда хорижга кетишдан олдин фуқаролар мажбурий тартибда касб-ҳунар ва тилларга ўқитилиши жорий этилади. Қонуний меҳнат миграцияси ташкил этилиши учун хорижий давлатлар иш берувчилари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда махсус марказлар очилармиш.
Президент Шавкат Мирзиё “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолабди. Бу қарор билан хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий қилинмоқда ҳамда унинг асосий йўналишлари белгиланмоқда.
Жумладан:
- ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик ривожлантирилади, хориждаги ватандошлар ташкилотлари ва ўзбек диаспоралари билан алоқалар мустаҳкамланади;
- хорижга ишлашга кетишдан олдин фуқаролар касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитилади, уларга касбий малакани тасдиқловчи халқаро сертификатлар берилади;
-меҳнат мигрантлари молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватланади, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш амалиёти кенгайтирилади, улар учун маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади;
-меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар реинтеграция қилинади, шу жумладан, уларнинг бандлиги таъминланади, касбий малакаси оширилади ва тадбиркорлик ташаббуслари рағбатлантирилади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиалларининг иши қуйидаги тартибда ташкил этилармиш:
- ҳокимлар ҳудудий филиалларга умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларга юклатилган вазифалар самарали бажарилишини таъминлайди;
- ҳудудий филиал раҳбарлари бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчилари ҳисобланади;
- ҳокимликлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳудудий филиалларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда фаолиятига малакали мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўради;
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига қуйидаги ҳуқуқлар берилар экан:
- хорижий иш берувчилар ва уларнинг вакиллари билан бевосита келишувлар тузиш ҳамда тузилган келишувларга асосан фуқароларни ишга юбориш;
- хорижий мамлакатларнинг ҳудудий миграция ва бошқа давлат органлари билан алоқалар ўрнатиш ва музокаралар ўтказиш, хориждаги ватандошлар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
-хорижий (халқаро) молия институтлари миграция соҳасини ривожлантиришга ажратиладиган грантларини жалб қилиш.
2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган шахсларни ишга юборишдан олдин мажбурий тартибда касб-ҳунарга ўқитиш тизими жорий қилинмоқда. Буни амалга ошириш учун 13та “Ишга марҳамат” мономарказлари, 30та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, 11та Тошкент шаҳри туманларидаги қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ҳамда 136та маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларига қўшимча равишда қуйидагилар:
- 13та коллеж ва 13та техникумда (жами йиллик қуввати 20,2 минг ўқувчи) меҳнат мигрантлари учун қисқа муддатли (3 ойгача) касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш курслари ташкил этилади;
- қисқа муддатли курсларнинг ўқув дастурлари хорижий йирик иш берувчиларнинг (Россиянинг “НИПИГАЗ” АЖ, “Renaissance Heavy Industries”, Б.Т.К ГРУП, Туркиянинг “ANT YAPI”, “Tayga Grupp”, БААнинг “Tadbeer” ташкилотлари) талабларига мослаштирилади;
- хорижий йирик иш берувчилар ва хусусий бандлик агентликлари билан алоқалар ўрнатилади ҳамда қисқа муддатли курсларда улар учун зарур бўлган касблар бўйича малакали мутахассислар тайёрланади;
- Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги жамғарма маблағлари ҳисобидан қисқа муддатли курсларга хориждаги йирик корхоналарнинг малакали мутахассислари ва етакчи таълим муассасаларининг педагог кадрлари жалб қилинади.
2021 йил 1 январга қадар қуйидагилар ташкил этилади:
- Япония иш берувчилари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Япон тили ва касбий малака” тест маркази;
- Россия Федерациясининг Пайвандчилик назорати миллий агентлиги билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида пайвандчилар мактаби;
- Бирлашган Араб Амирликларининг рекрутинг “Тadbeer” марказлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида хизмат соҳасида фаолият кўрсатадиган ишчиларни тайёрлаш ўқув маркази;
- Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда чет тилларига ўқитиш ва хизмат соҳаси бўйича касбга тайёрлаш ўқув марказлари.
2021йил 1 январдан бошлаб:
- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган сифатида рўйхатга олинган оила аъзоларига, улар меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётганда микроқарзлар берилади;
- микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш (шу жумладан, йўл ҳақини тўлаш ва меҳнат фаолиятига рухсат олиш) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 млн сўмгача миқдорда бир йил муддатга берилади;
- микроқарз фоиз ставкасининг 14 фоизли пунктидан юқори бўлган қисми, лекин 21 фоиздан ошмаган миқдори Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади;
- 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган ҳолда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш – ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларига тенглаштирилади ҳамда ушбу шахсларга ўзини ўзи банд қилганлар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланади.
Ташқи меҳнат миграцияси соҳасини янада ривожлантириш мақсадида:
- 2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади ҳамда ушбу ваколатхонада патентни тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари кўрсатилади;
- 2021 йил 1 январга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург (90 мингга яқин меҳнат мигрантлари ишламоқда), Новосибирск (200 минг нафар), Самара (100 минг нафар), Уфа (70 минг нафар), Чимкент (100 минг нафар) ва Истанбул (300 минг нафар) шаҳарларидаги ваколатхоналари очилади;
- чет давлатларда мураккаб молиявий аҳволга тушган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, маблағларсиз қолган 10 мингга яқин фуқароларга 446 минг сўм (40 долл) бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади ҳамда ушбу мақсадларга 4,1 млрд сўм маблағ ажратилади;
- Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия Республикаларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида адвокатлик фирмалари жалб қилинади, онлайн платформа яратилади ва Россия Федерацияси ҳудудини доимий хизмат билан қамраб оладиган “Call-марказ” ташкил қилинади;
- хорижий мамлакатларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мунтазам ёрдам кўрсатиб келаётган шахсларни “фахрий консул” ҳамда “жамоат маслаҳатчиси” этиб тайинлаш ҳамда уларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш амалиёти жорий қилинади;
- дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари ҳузурида хориждаги ватандошлар, йирик иш берувчилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мунтазам равишда ёрдам кўрсатиб келаётган бошқа шахслар иштирокидаги Маслаҳат кенгашлари ташкил этилади.
2021 йил 1 январдан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган сифатида рўйхатга олинган оила аъзоларига, улар хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келганда:
- Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ижара ҳақини тўлаш, тадбиркорлик асослари ва молиявий саводхонликка ўқиш, кредит таъминоти сифатида тақдим этиладиган суғурта полиси бўйича тўловларни амалга ошириш учун 2,2 млн сўм миқдорида субсидия тўланади;
- Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитнинг 14 фоиздан юқори бўлган қисми, лекин 21 фоиздан ошмаган миқдори компенсация қилинади.
Туман ва шаҳар сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва меҳнат инспекторлари хорижга ишлаш учун кетган фуқароларнинг оила аъзоларига моддий ва ижтимоий ҳолатини яхшилаш, зарур тиббий патронаж хизматини кўрсатиш, ипотека кредитлари асосида уй-жойлар ажратиш, фарзандларининг таълим олишидаги муаммоларини ҳал қилиш, меҳнатга лаёқатли аъзоларини иш билан таъминлашга кўмаклашади.
Ушбу тадбирларни амалга ошириш натижасида 2020–2021 йилларда:
- 70 мингга яқин шахслар касб-ҳунарга ва чет тилларига ўқитилади;
- 144 мингдан ортиқ шахслар ташкиллаштирилган ҳолда хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилади, шу жумладан Россияга 107 минг нафар, Қозоғистонга 24 минг нафар, бошқа давлатларга 13 минг нафар;
- 148 мингга яқин хориждан қайтиб келган фуқароларнинг бандлиги таъминланади;
- 120 мингга яқин меҳнат мигрантларининг оила аъзоларига ёрдам кўрсатилади.
* * * * *
“Ҳаракат”: Шавкат Мирзиё қиладиган иши йўқлиги сабабли шунақа масхарабозликлар билан шуғулланаберсин, аммо уларнинг етарлича фойдаси бўлмайди. Аслида, бундай ислоҳотлар ўтказиш учун, авваламбор фундаментал ишлар қилиш керак. Яъни, бундай ислоҳотлар ҳақида “Ҳаракат” агентлиги, аслида, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ҳам, йиллардан бери гапириб келмоқдалар.
Бундай фундаментал ишларни амалга ошириш учун ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш керак. Демак, аввалмбор Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни амалга ошириб, мамлактимизнинг Олий Мажлиси ва бошқа органларини демократиялаштириш керак. Акс ҳолда, яъни демократия йўқ экан, ҳеч қандай ривожланиш БЎЛМАЙДИ ва БЎЛОЛМАЙДИ!
Бундай ўзгаришлар қилиш кераклиги ҳақида 15-20 йил аввал ўша пайтдаги Ўзбекистон Президенти Ислом Карим номига мактуб йўллаб, ҳозирги Меҳнат Вазирлиги лавозимига машҳур ўзбек мухолифатчиси Пўлатжон Охуннинг номзодини таклиф қилгандик.
Хуллас, ўша ўзгаришларни кеч бўлса ҳам ҳозир амалга ошириш лозим ва уларни Ўзбекистоннинг Конституциясига киритиш ШАРТ. Тушундингизми, ўртоқ Шавкат Мирзиё?