18 July 2009
01:33 -
Рамзон Қодиров “Мемориал” раҳбарини судга бермоқчи
Русларнинг “Новости” агентлиги тарқатган хабардан маълум бўлишича, Чеченистоннинг президенти Рамзон Қодиров “Мемориал” марказининг раҳбари Олег Орловни судга бериб, ўз шарафини ҳимоя қилмоқчи. Бу ҳақда унинг адвокати баёнот тарқатибди. Рамзон Қодировнинг аризаси Орлов яшайдиган Москва шаҳрининг судларидан бирига берилар экан.
Маълумки, 15 июлда Жавҳарқалъада ҳуқуқ ҳимоячиси, Мемориал марказининг ходими Наталья Эстемирова ўғирлаб кетилган ва сўнгра унинг жасади Ингушистондан топилган эди. “Мемориал” раҳбари Орлов бу қотилликнинг уюштирувчиси сифатида Чеченистон президенти Рамзон Қодировни кўрсатган эди.
Шундан кейин, Рамзон Қодиров Олег Орловга телфон қилиб, ўзининг бу қотилликка алоқаси борлигини гапириш “одобсизлик” эканлигини билдирган. Орлов эса Қодировни тўғридан-тўғри айбламаганини, президент ҳам бунга маъсулиятли эканлигини урғулаганини айтган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения