Сенатнинг бугун давом этаётган еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Конституциясининг 69, 78-моддаларига ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонунининг 18, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ, “Тошкент вилояти Зангиота, Қуйи Чирчиқ, Янгийўл ва Ўрта Чирчиқ туманларининг, Тошкент шаҳри Сергели ва Бектемир туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисида”ги Олий Мажлис Сенатининг Қарори тасдиқланди.
Тадбирда сўз олган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа ўзи ҳокимлик қилаётган шаҳар таркибида Янгиҳаёт тумани ташкил этиш учун сабаб бўлган омиллар ҳақида гапирибди.
Унинг фикрича, сўнги йилларда Сергели туманида 460тадан кўпроқ кўп қаватли турар-жой барпо этилиб, ушбу хонадонларга Тошкент шаҳрининг барча туманларидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган 100 мингдан ортиқ аҳоли кўчиб келган. Шу сабабли бу ерларда янги туман ташкил қилиш фикри ўртага чиққан ва ўша фикр бўйича бу туман ташкил этилаётганини оқлашга ҳаракат қилган.
У Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши билан эришиладиган натижалар ҳақида гапириб, мазкур туман Тошкент шаҳри бўйсунувидаги туманлар тоифасига киритилаётгани, бу туман ҳокимлиги ва давлат бошқаруви органларининг туман бўлимлари ташкил этилишини олқишлабди.
Хуллас, шундай қилиб, бу қарор тасдиқланибди, Тошкент вилоятидаги туманлар сони яна биттага ортибди.
Бу ҳақдаги хабарларга илова қилинган расмларда Жаҳонгир Ортиқхўжа раислик қилаётган йиғилишлардан бири кўрсатилган. Табиий, Тошкент ҳокими маска тақишни унутган.