08 September 2020
13:03 -
Туркияда май ойидан бери рекорд даражадаги кунлик касалланиш қайд этилди
Туркияда коронавирусга чалинганлар сони сўнгги суткада 1703 кишига кўпайди. Бу эса 15 май кунидан бери рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Ўшанда 1708 кишида коронавирус аниқланган.
Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда охирги 24 соат ичида 103 мингдан кўпроқ тест ўтказилган, 1703 та касалланиш ҳолати аниқланган.
Шу сабабли Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған коронавирус тарқалишига қарши қўшимча чоралар киритилишини эълон қилган.
“Мамлакатда коронавирусга чалинишлар сони ўсиб бормоқда. Шу сабабли кафе ва ресторанлар янада синчковроқ текширилади. Жамоат транспортида тик турган ҳолда юриш тақиқланади”, деб маълум қилган Эрдўған Анқарадаги матбуот анжуманда.
Охирги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 281 мингдан ошиб кетди, инфекциядан вафот этганлар сони 6730 нафарга етди. // Kun.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения