07 September 2020
23:30 -
Яна масхарабозлик: Шавкат Мирзиё ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида Фармон имзолабди. “Бирлик” Партияси нима дейди?
Бугун мамлакатимизнинг ер ҳисоботи ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳақида янги Фармон имзоланди.
Бу Фармоннинг асл моҳияти - Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси ҳузурида ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри масалалари билан шуғулланадиган, қисқача, Кадастр Агентлиги ташкил этиш бўлибди.
Узундан узоқ Фармонда бунинг учун қилиниши керак бўлган ишлар Бош Вазир Абдулла Арипов зиммасига юкланиши белгиланибди.
Фармоннинг масхарабозлиги шундан иборатки, мақсад аҳолининг иқтисодий бойлигини ошириш эканми, демак, бундай ишларни аҳолининг ўзига топшириш керак, ўртоқ Шавкат Мирзиё! Тушундингизми?
Тушунмаган бўлсангиз, эслатамиз. Аввалари ҳам кўп марта ёзганимиздек, Ўзбекистонда Сиз таклиф қилаётган косметик эмас, ФУНДАМЕНТАЛ исоҳотлар ўтказиш керак. Жумладан, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ислоҳотларнинг марказида, давлатни ДЕМОКРАТИЯЛАШТИРИШ, яъни давлат органларини бир-биридан тўла мустақил қилиш ғояси ётади. ФУНДАМЕНТАЛ ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ марказида давлатга сал кам тўла иқтисодий эркинлик бериш ғояси ётиши керак.
"Бирлик" Партияси бу гапларни қайтаравериб зерикиб кетди, ўртоқ Шавкат Мирзиё! Қачон уларни амалга ошириш устида ўйлашни бошлайсиз? Акс ҳолда, бизда ҳам Белорусияда каби ишлар бўлади. Мақсадингиз Александр Лукашенконинг изидан кетишми? Биз бунга йўл бермаймиз!