06 September 2020
21:41 - Бугун Минскда энг катта намойишлардан бири бўлди – “Бирлик Марши”
Бугун ростдан ҳам, Reuters Агентлигига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, Минск шаҳрининг марказида бир неча мингдан 100 минггача белорусияликлар намойишга чиқдилар. Улар ҳеч қандай қаршилик кўрсатмасдан Александр Лукашенконинг истеъфосини ва қайта сайловлар ўтказишни талаб қилдилар.

Намойишчиларга қарши қандайдир газ сепилгани ҳам хабарларда айтилмоқда. Аммо, ҳозирча ҳеч қандай талофот бўлмади. Турли хабарларда юзга яқин киши қўлга олингани айтилмоқда. Уларнинг ичида Координацион Совет аъзоси Ольга Павлова, “Экодом” раҳбари Ирина Сухий ва “Радио Рацыя” журналисти Артем Сизинцов ҳам бор.

Кечаги маршдан кейин ҳам кўп киши қўлга олингани айтилган, аммо уларнинг кўпчилиги қўйиб юборилиб, тахминан 20 кишининг иши судга топширилган эди. Бугун қўлга олинганларнинг тақдири қандай бўлиши ҳам тезда мълум бўлса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону