05 September 2020
11:25 - Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва бошқа давлат хизматчиларининг масхарабозлиги
Бугун Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Пахтачи туманида сайёр қабул ўтказмоқда эмиш. Эрталаб соат 8 да бошланган қабул маросимига 102 та мурожаат тушибди. Табиий, ҳоким 1 соатда тушган 100 та мурожаатни эшитишга ҳам вақти бўлмайди. Аммо, нимамиш, унинг тақимидагилар ҳар бир мурожаатни ўрганиб, уларни ҳал этиш чоралари кўриш билан шуғулланишармиш.

Мурожаатлар тақдири ҳокимнинг назоратида бўлармиш. Хуллас, қаёққа қараманг, ҳаммаёқда масхарабозлик ва шармандалик.

Бу хабарчамизга қўйилаётган расм бугун ЎзА сайтидан олинди. У ердаги бир неча сатрли хабарчада ҳамма нарса “Во!” бўлаётгани айтилган, бироқ биронта амалий мисол келтирилмаган.

Демак, масхарабозлик ва шармандалик - ҳар бир вилоят ҳокимининг иш жараёнидан бир парчадир.

Эслатиш керакки, 1969 йили Самарқандда туғилган, 1991 йилда Тошкент Халқ Хўжалиги Институтини тамомлаган Эркинжон Турдимов, ўшандан бери масхарабозлик ва шармандалик руҳидаги ишлар билан шуғулланади. Навоий ва Сурхандарё вилоятларида ҳам ҳокимлик қилган, ҳозир Олий Мажлис Сенатининг аъзосидир. Очиғини айтсак, асосан пора олиш билан шуғулланса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону