03 September 2020
10:06 -
Ўзбекистонда яна масхарабозлик: Шавкат Мирзиё пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Фармон эълон қилди. Абдураҳим Пўлат нима дейди?
ЎзА хабар қилишича, бугун Президент Шавкат Мирзиёнинг кеча 2 сентябрда имзоланган Фармони эълон қилинди. Фармонга кўра, мамлакатимизда пиллачилик ва қоракўлчилик тармоқларининг мавжуд салоҳиятини ҳар томонлама ишга солиш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарининг рентабеллигини ошириш учун қулай шароитлар яратиш орқали ушбу соҳаларни қайта тиклаш ва ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда экан.
Мазкур тармоқлардаги инфратузилма ресурсларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш, насл кўрсаткичларини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини оширишга қаратилган тизимли ишларни йўлга қўйиш бўйича фаолиятни кучайтириш талаб этилмоқда эмиш. Фармондан мақсад – шу ишларни амалга ошириш учун қилинадиган ишларни қонунлаштиришдир.
2021 йил 1 январдан бошлаб, унгача тузиладиган кластерларга ҳудудларда шахтали ва тик қудуқлар, шунингдек, сув тортиш учун насос станцияларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишга Президентнинг 2020 йил 17 январдаги “Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4567-сон қарори 2-бандида назарда тутилган 120 миллион сўмгача миқдорда субсидиялар бериш тартиби қўлланилармиш.
Фармоннинг мақсади - шу ишларни амалга ошириш учун қилинадиган ишларни қонунлаштириш эмиш. Энг қизиғи, Қўмита бир ой муддатда Ўзбекистонда Пиллачилик ва Қоракўлчиликни Ривожлантириш Қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Президентнинг қарори лойиҳасини киритармиш, ана шу қўмита мисли кўрилмаган буюк ишлар қилармиш.
Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Бош Вазирининг ўринбосари Ў.И.Барноев зиммасига юкланармиш. Фармонда бу бечора “Ў.И.Барноевнинг исми” айнан шу шаклда кўрсатилганига нима дейсиз?
Хуллас, кўриниб турибдики, Шавкат Мирзиё навбатдаги Фармони билан шу соҳани ривожлантирмоқчи. Ўртоқ Шавкат Мирзиё, бу каби косметик лойиҳалар билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди!!!
Ҳабарингиз бўлса керак, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг раҳбари Абдураҳим Пўлат бу каби ишларни амалга ошириш учун авваламбор ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш ШАРТлигини айтиб келмоқда.
ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ марказида давлатни тўла демократиялаштириш, иқтисодиётимизни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш ҒОЯлари ётиши ШАРТ.
Эслатиш керакки, бизда давлатни тўла ДЕМОКРАТИЯЛАШТИРИШ деганда, ҳақиқий ҳукумат, ҳақиқий парламент ва ҳақиқий маҳаллий кенгашлар яратиш кераклиги, оммавий ахборот воситалари мавжуд режимдан тўла мустақил бўлишлари ШАРТЛИГИ назарда тутилган.
Фундаментал ИҚТИСОДИЙ ислоҳотларнинг марказида давлат иқтисодиётини ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтказиш ғояси ётиши ШАРТ.
Демак, ҳамма нарсадан олдин, шу ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни бошлаш керак. Уларни “Бирлик” Партияси ва у каби ҳақиқий демократик ташкилотлар билан биргагина қилиш мумкин, ЎРТОҚ Шавкат Мирзиё! Абдураҳим Пўлатнинг демократик маслаҳатларига эътибор беринг!!! Бошқа йўлингиз йўқ!!!