17 July 2009
23:48 - Теҳронда яна мухолифатчиларнинг митинги
Бугун жума номозидан кейин, яқинда бўлиб ўтган президентлик сайловида мағлубиятга учрагани эълон қилинган Мирҳусайин Мусави тарафдорлари Теҳрон марказида норозилик митинги ўтказдилар. Уларнинг пешонаси яшил тасмалар билан ўралган, қўлларида Мусавининг портретлари бор, бармоқлари билан ғалаба ишоратини кўрсатиб юришарди.

Кейинчалик митингчилар Кешавариз бульварида полиция тарафидан кўз ёшлантирувчи газ ишлатиб, тарқатиб юборилди. // Reuters

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону