01 September 2020
14:00 - Бугун Мустақиллик Куни, аммо Ўзбекистонимизда ҳаммаёқ тинчлик гирдоби ичида. Ҳаммани байрам билан яна бир марта биз табриклаймиз!
Ўзбекистон раҳбарлари бу кунни кеча байрам қилганлари, Шавкат Мирзиё Кўксаройда ўзбекистонлик ўқитувчиларнинг ойлик маошини $1000 (1 минг доллар) даражасига чиқариш ҳақидаги эртаклари устидан кечаёқ кулган эдик. Мана, кўриб турибмизки, ҳамма нарса биз айтаётгандек бўлмоқда.

Нима бўлганда ҳам, халқимизни яна бир марта БУ БАЙРАМ билан табриклаймиз. Келажак биз айтаётгандек бўлиши учун қилинадиган ишлар жуда кўп. Муҳим бўлгани, Ўзбекистонда “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси таклиф қилаётган ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказишдир.

“Бирлик” партияси Фундаментал СИЁСИЙ ИСЛОҲОТЛАРнинг марказида давлат системасини демократиялаштириш, ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРнинг марказида давлатимизни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш кераклигини йиллардан бери айтиб келмоқда, айтишни давом эттираверамиз. Бундай ислоҳотларни демократик мухолифат билан бирга ўтказиш МУМКИН ва ШАРТ!

Яна қайтарамиз, байрамингиз қутлиғ бўлсин азиз халқимиз! Келажагимизни биргаликда яратимиз!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону