31 August 2020
14:46 -
Масхарабозликлар давом этмоқда: Шавкат Мирзиё бугун Мустақиллик Майдонидаги Мустақиллик ва Эзгулик Монументи пойига, яна бир қатор жойларга гулчамбарлар қўйди
Мустақиллик Майдонида СССР замонида ўрнатилган Ленин ҳайкали пойдеворига Мустақиллик ва Эзгулик Монументи ўрнатилганини ҳамма ҳам билавермаса керак. Аслида, айнан шундай. Айнан шу пойдевор олдида “Бирлик” Халқ Ҳаракати (ҳозир унинг номи “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси деб ўзгартирилган) ўз митинг ва намойишларини ўтказган, мустақилликнинг ҲАҚИҚИЙ АСОСЛАРИНИ яратган.
Бугун Ўзбекистоннинг ҳозирги хўжайини Шавкат Мирзиё ўша пойдевор олдига гулчамбар қўйди. У шу йўл билан ҳалигача “Бирлик”нинг ғояларига ҳамроҳ эканлигини кўрсатмоқчи бўлган бўлса керак.
Бундан ҳам қизиғи, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик Палатаси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам шу монумент пойига гуллар қўйишибди. Аммо, уларнинг расмлари Ўзбекистоннинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида тарқатилгани ҳам йўқ. Бизда муҳим бўлгани Шавкат Мирзиёнинг расмидир. Унинг расмлари бугун ҳамма қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида тарқатилди.
Бугун Кўксаройда ўтказилган йиғилишда, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё мамлакатимизда ўқитувчиларнинг ойлиги 1000 долларга етказилиши ҳақида эртаклар ҳам айтибди. Нима ҳам дердик, бу масхарабозлик эмас, оддий шармандалик эди.
Айтиш керакки, бугун Шавкат Мирзиё Тошкентдаги Шаҳидлар Ҳиёбонида ҳам бўлиб, у ерда ҳам гулчамбар қўйди ва шармандачилигини ҳаммага яна бир кўрсатиб берди.