30 August 2020
16:30 -
Туркияда Зафар Байрами қутланмоқда, Отатурк қабрига гулчамбар қўйилди
Маълумки, бу мамлакатда узоқ йиллардан бери 30 август Зафар Байрами сифатида нишонланади. Бунинг муаллифи – буюк Отатурк. Бугун ҳам шундай бўлди.
Анқарада Отатурк қабрига гул қўйилди. У ерда кўзга кўринган давлат раҳбарларидан Президент Ражаб Эрдўған, Отатурк яратган Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси Кемал Қиличдорўғли ва бошқалар бор эди.
Гулчамбар Президент Ражаб Эрдўған тарафидан қўйилди, у ўша ердаги расмий китобга бу ҳақда ўз хатини ёзиб қўйди.
Аммо, бу байрамни Туркия бўйлаб нишонлашга ҳокимиятдаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси раҳбарлик қилаётган парламент, яъни Туркия Буюк Миллат Мажлиси коронавирус баҳонаси билан рухсат бермади. Нима бўлганда ҳам, бу байрам расман қутланди.
Биз ҳам турк халқини бу буюк байрам билан табриклаймиз!