27 August 2020
20:32 - Яна масхарабозлик: Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда янги геология тизими яратмоқчимиш! “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат нима дейди?

Ўзбекистоннинг янги ҳукмдори Шавкат Мирзиё бугун, яъни 27 август куни геология соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги бўйича тақдимот билан танишибди. Масхарабозликнинг чегараси йўқ.

Қаранг, ҳамма ёқда карантин, ҳамма ёқда чекловлар, Шавкат Мирзиё геология соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги билан танишаётганмиш, ҳаммага керакли маслаҳатлар бераётганмиш. Энг қизиғи, бу танишиш видео-селектор шаклида бўлибди.

“Ўзбекистонда янги геология тизими яратилмоқда. Уни ривожлантиришдан мақсад – табиий ресурсларни халқимиз манфаатига йўналтириш, иш жойлари ташкил этиб, одамларни бой қилиш”, - дебди Шавкат Мирзиё ўша видеоселектор йиғилишида ва шу каби СЎЗ ўйинларини давом эттирибди.

Тадбирда Давлат Геология ва Минерал Ресурслар Қўмитаси раисининг ҳисоботи эшитилибди, очиқ ва шаффоф тарзда салоҳиятли хорижий инвесторларни жалб этиш жараёнининг бориши кўриб чиқилаётгани тўғри эканлиги таъкидланибди. Фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларини ўзлаштириш самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқотларни ривожлантириш юзасидан кўрсатмалар берилибди. Мутасаддилар олдига белгиланган чора-тадбирлар бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилибди.

Қаранг, ҳурматли ўқувчиларимиз, ЎРТОҚ ШАВКАТ МИРЗИЁнинг бошқа иши йўқми, бўлар-бўлмас масалалар билан шуғулланмоқда? У аввал қишлоқларга бориб ҳаммага кераксиз маслаҳатлар берарди, ҳеч қандай натижа бўлмасди.

Кейин у ҳаммага кераксиз ишлар топширишга бошлади, масалан, чет элдан инвесторлар олиб келиш, яна натижа бўлмади. Мана энди, у ЎРТОҚ Шавкат Мирзиё геология соҳаси билан шуғулланмоқчи!

Ўртоқ Шавкат Мирзиё бу каби ишлар билан Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойлигини ошириб бўлмайди. Амалда натижа берадиган ишлар қилинг. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат йиллардан бери бизда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар кераклигини айтиб келмоқда. Ўшаларни қилинг, ўртоқ Шавкат Мирзиё!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону