Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари русларнинг оммавий ахборот воситаларига асосланиб хабар тарқатишларича, Туркияда коронавирус юқтирганлар, яъни COVID-19 хасталиги юқтирганлар, ҳар бир меҳмонхонада бўлиши шарт бўлган манзилларда яшашади. Аммо, минг афсуски, бундай хасталар ўзбекистонликлар ичида ҳам бор.
Туркия туризм ва маданият вазирлиги меҳмонхоналарга талабларни кучайтириб, 24 августдан бошлаб барча меҳмонхоналар “саломатлик сертификати” бор-йўқлигидан қатъи назар, коронавирусга чалинган сайёҳлар учун алоҳида хоналар ажратишлари шартлигини тасдиқлабди. Акс ҳолда, у меҳмонхоналар бекитилиши мумкин.
Масалан, 50 та хонага эга меҳмонхоналарга бу мақсадда битта хона, 100 та хонагача эга бўлганларига 2 та хона, 200 тагача – 4 та хона, 300 тагача – 6 та хона ва 500 тадан кўпроқ хонага эга бўлган меҳмонхоналар карантин учун 10 та хона ажратишлари шарт. Изоляциядаги сайёҳлар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари алоҳида жойда сақланиши кераклиги ҳам алоҳида урғуланган.