25 August 2020
18:32 -
Тошкентда яна масхарабозлик: Тошкентдаги уч туманга янги раҳбарлар тайинланмоқдамиш, уларнинг уч нафари шаҳар ҳокими Ортиқхўжанинг ўринбосарлари эмиш
Тошкент шаҳрининг Сергели, Яшнобод ва Бектемир туманларида янги раҳбарлари маълум бўлди, дейиш мумкин. Тошкент шаҳри ҳокимининг собиқ ўринбосари Элбек Шукуров, шаҳар ҳокимининг ҳозирги ўринбосарларидан бири Бахтиёр Раҳмонқулов ва Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Жаҳонгир Иброҳимов пойтахт туманларига ҳокимликка тайинланиши айтилмоқда.
Маълум бўлишича, яқин вақтлар ичида ушбу номзодлар Тошкент шаҳри ҳокимлигида ўтказиладиган йиғилишда лавозимга тасдиқланади.
2018-2020 йилларда Тошкент шаҳри ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлган, 2020 йил февралидан буён Жисмоний Тарбия ва Спорт Вазири ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келган Элбек Шукуров Сергели тумани ҳокими лавозимига тайинланаркан.
2018 йил декабридан буён Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Раҳмонқулов Яшнобод тумани ҳокими лавозимини эгаллармиш.
Шунингдек, кўп йиллардан буён Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Жаҳонгир Иброҳимов Бектемир туманининг янги ҳокими бўлиши ҳам айтилмоқда.
Эслатиш керакки, жорийдаги йилнинг август ойи бошида 2019 йил сентябридан буён Сергели тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Шамуратов лавозимидан озод этилганди. 24 август куни эса Яшнобод тумани ҳокими Ҳожиакбар Тиллашайхов ҳамда Бектемир тумани ҳокими Шоҳрух Мамажонов (уларнинг иккиси ҳам 2018 йил июль ойидан буён ҳоким эди) лавозимларидан четлатилганди.
Мана энди шу камчиликлар тузатилаётган эмиш. Кўрамиз, буёғи нима бўлади?