Кеча Туркия Президенти, айни замонда, Адолат ва Тараққиёт Партиясининг лидери Ражаб Эрдўған Қора Денгизда 320 млрд кубометр табиий газ топилгани, уни 2023 йилдан ҳаммага сотиш бошланишини катта жума байрами сифатида Туркия халқига тақдим этди. Шу пайтгача, Туркия кунига тахминан 50 млрд кубометр газ чиқариш билан машғул эди. Ҳозир ҳамма бу яхши хабарни байрам қилиш билан овора. Аммо, жуда катта камчиликлар ҳам йўқ эмас.
Биринчидан, бу мамлакатнинг Соғлик Вазири Фахритдин Хўжа охирги кунда 1 минг 203 киши коронавирус юқтиргани, 22 киши коронавирус туфайли оламдан ўтгани, ҳаммаси бўлиб шу касалликдан 6 минг 80 киши оламдан ўтганини айтиб, ишлар дабдала эканлигини очиқча тан олди.
Иккинчидан, бу мамлакатда 2018 йилда президент сайловларида отатуркчиларнинг Жумҳурият Халқ Партияси номзоди сифатида иштирок этиб, ғалаба қозонолмаса ҳам, ўзини кўрсатган Муҳаррам Инже шундай деди: “320 млрд кубометр табиий газ катта ютуқ, аммо унутмаслик керакки, демократия, қонун ва фан соҳасида заҳиралар билан мақтаниш керак. Акс ҳолда, ҳамма устимиздан куладику.”
Хуллас, шунақа гаплар. Ростдан ҳам Ражаб Эрдўған ҳали борлиги тўла исботланмаган табиий газ билан мақтанишга бошлаган экан, бошқа соҳаларда камчиликлар кўп. Юқорида тилга олинган 2 та камчилик ҳамма нарсадан устундир.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения