21 August 2020
14:40 - Сенсация: Биринчи марта юзига МАСКА тақиб олган Шавкат Мирзиё бугун Бектемир туманида нималар қилмоқда?
Президент Шавкат Мирзиё бугун Бектемир туманига бориб, металл буюмлар ишлаб чиқарилувчи заводни тамоша қилаётгани ҳамма қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида хабар қилинмоқда.

Нимамиш, президентнинг матбуот хизмати хабарида айтилишича, Шавкат Мирзиё бугун пандемия туфайли вақтинча тўхтаб қолган корхоналар ўз фаолиятини тиклай бошлаётгани, лекин улар яна тўлиқ қувватга чиқиши учун вақт ва рағбат зарурлиги, Президентнинг қатор фармонлари ва видеоселектор йиғилишларида бу борада аниқ вазифалар белгиланиб, изчил амалга оширилаётганини айтилганмиш.

Шавкат Мирзиё ўз ишини “Бектемир металл конструкциялари” масъулияти чекланган жамият заводига бориш бошлабди ва 2018 йилда ишга туширилган корхона йилига 65 минг тонна рухланган металл, 1 600 километр йўл тўсиқлари, 130 минг тонна пайвандланган қувур ва 17 минг дона ёритиш устуни ишлаб чиқариш қувватига эга эканлигини ўрганибди.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, қани айтингчи, шу нарсаларни ўрганиш учун у заводга бориш керакмиди? Бунинг устига Шавкат Мирзиё тарихда биринчи марта МАСКА тақиб олгани ҳам, у заводда 375 киши ишлаши ҳам диққатга сазовор нарсалар эмас. Шавкат Мирзиё у заводга бориб нималар ҳақида гаплашгани умуман тилга олинмайди.

Бундан 3 йил аввал Шавкат Мирзиё турли туманларга бориб, бир тийинга қиммат маслаҳатлар бериш билан шуғулланарди. У ҳозир ҳам ўша фаолиятини давом эттирмоқда, аммо ТАРИХДА БИРИНЧИ МАРТА МАСКА тақиб олгани одиий масхарабозликдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону