19 August 2020
03:33 - Бизда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида танлов бўлармиш

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат Тилини Ривожлантириш Департаменти - Маънавият ва Маърифат Маркази билан ҳамкорликда "Қадринг баланд бўлсин, она тилим" шиори остида танлов ўтказмоқчи.

Танловнинг асосий мақсади ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, давлат тилини миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш, унга нисбатан миллий ғурур ҳиссини тарбиялаш, тилимизнинг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш, яна муҳими, давлат тилига оид муаммоларни ҳал этишга ижодий ёндашувни ривожлантиришдан иборат.

Танлов қуйидаги номинацияларда ўтказилар экан:

1. Энг яхши бадиий асар (шеърий асар – 30 мисрагача; насрий ҳикоя – ҳажми 3600 босма белгигача).

2. Энг яхши публицистик мақола (очерк, лавҳа – ҳажми 5400 босма белгигача).

3. Ўзбек тилининг хориждаги энг яхши тарғиботи (ўзбек миллатига мансуб ёки чет эл фуқаролари томонидан яратилган хорижда ўзбек тилини тарғиб қилишга қаратилган илмий, бадиий, мусиқий асарлар ҳамда аудио, видео маҳсулотлар).

4. Энг яхши ижтимоий роликлар (аудио, видеороликнинг давомийлиги 3 дақиқагача).

Танлов ғолибларига пул мукофотлари берилармиш. Энг намунали, ғоявий-бадиий пишиқ ижодий ишлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этилармиш.

Ижодий ишлар шу йилнинг 20 сентябрига қадар "Қадринг баланд бўлсин, она тилим" сарлавҳаси остида info@til.gоv.uz (info@til.gоv.uz) электрон почтаси ёки @tiluz_Воt телеграм манзили орқали онлайн қабул қилиниши ҳам эълон қилинибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону