18 August 2020
13:37 - Яна масхарабозлик: Ҳа, Марказий Осиё давлатлари экспертлари учрашуви айнан навбатдаги масхарабозликдир
Бугун эрталаб Марказий Осиё мамлакатлари Ташқи Ишлар Вазирликлари таркибий бўлинмалари раҳбарлари даражасида навбатдаги экспертлар учрашуви видеоконференция шаклида бўлиб ўтгани маҳаллий оммавий ахборот воситаларида хабар қилинди.

Бу учрашувда жорий йил Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида қабул қилиниши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳалари батафсил кўриб чиқилибди, билдирилган таклифлар юзасидан фикр алмашилибди.

Энг қизиғи, бу учрашув қачон ва қандай шаклда ўтказилганини, унда кимлар иштирок этгани умуман тилга олинмаган. Бунақа масхарабозликлар билан олдинга кетиб бўлармиди?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону