Маълумки, Ўзбекистоннинг хўжайини Шавкат Мирзиё 2017 йилда БМТнинг Нью-Йоркда ўтказилган 72-чи бош ассамблеясида Марказий Осиё мамлакатлари ёшлари вакилларининг Самарқандда форумини ўтказиш таклифи билан чиққан эди. Мана бугун ўша форум видеоконференция шаклида ўз ишини бошлади.
Шавкат Мирзиёнинг форум қатнашчиларига йўллаган табрик нутқи “Барчангизни – “Ёшлар 2020: глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида ўтказилаётган инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми қатнашчиларини қутлаш менга улкан мамнуният бағишлайди, деган сўзлари билан бошланади. Ва бутун нутқ шу маънода давом эттирилганлиги бугун эълон қилинган табрик нутқидан маълум бўлди.
БМТ Бош котиби Антонио Гуттеришнинг бугун эълон қилинган табрик нутқи ҳам шу йўналишдадир. Хуллас, қаёққа қараманг, ҳаммаёқда масхарабозликни кўрасиз.