11 August 2020
22:47 - Яна масхарабозлик: Шавкат Мирзиё “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қарор имзолабди

Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар беришича, бугун Ўзбекистоннинг хўжайини Шавкат Мирзиё Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки ҳамда Халқаро Тараққиёт Уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида масхарабозлик руҳидаги ҚАРОР имзолабди.

Узундан-узоқ ҚАРОРнинг моҳияти устидан фақат кулиш мумкин. Нимамиш, бу лойиҳани амалга ошириш учун Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг 181 миллион АҚШ доллари, 10 йиллик имтиёзли давр билан Халқаро Тараққиёт Уюшмасининг 100 миллион АҚШ доллари ва 5 йиллик имтиёзли давр билан Халқаро Тараққиёт Уюшмасининг 219 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредити ажратилганмиш.

Лойиҳанинг умумий қиймати 659,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, Ўзбекистоннинг улуши – 159,3 миллион АҚШ доллари, шу жумладан, солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш, инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш шаклидаги улуш – 124,3 миллион АҚШ доллари, лойиҳа иштирокчиларининг (бенефициарлар) улуши эса 35 миллион АҚШ доллари эквивалентини ташкил этармиш, лойиҳани амалга ошириш учун 6 йил (2020-2026 йиллар) ажратилармиш.

Хуллас бутун ҚАРОР шунақа сафсаталардан иборат бўлиб, унинг охирида мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари Ў.И.Барноев зиммасига юклатилаётганлиги алоҳида урғуланибди.

Хуллас, навбатдаги МАСХАРАБОЗЛИК ҚАРОРИ имзоланибди, бечора Шавкат Мирзиё бу қарорнинг бажарилишини кузатиб турадиган ОДАМ бўлибди.

Нима дейсиз, ҳурматли ўқувчиларимиз? Асосли фикрларингизни ёзинг, маслаҳатлашайлик ва бу масхарабозлик ҳужжатини дарҳол бекор қилдирайлик. ҚАРОРнинг тўла матни қуйидаги адресда:


http://uza.uz/oz/documents/khal-aro-tiklanish-va-tara-iyet-banki-amda-khal-aro-tara-iye-11-08-2020

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону