11 August 2020
16:15 -
Kun.uz малакали ҳуқуқшунос ва реклама менежерларини ишга таклиф қилади
Kun.uz сайти ҳуқуқшунос ва реклама менежери лавозимларига тажрибали, ўз ишини яхши кўрадиган ва масъулиятли мутахассисларни ишга таклиф этади.
Ҳуқуқшунос
Вазифалари: Сайтда эълон қилинадиган материалларга ҳуқуқий баҳо бериш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги янгиликларни ёритиш ва таҳлил қилиб бориш, фуқаролар мурожаатлари асосида журналистик суриштирувлар ўтказиш.
Талаблар:
– ҳуқуқшунослик йўналишида олий маълумот;
– юридик хизмат соҳасида иш тажрибаси;
– жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлай олиш кўникмаси;
– Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларидан хабардор бўлиш ва уларни амалиётда қўллай билиш;
– Тошкент шаҳридаги офисда мунтазам ишлаш имконига эга бўлиш.
Лавозим учун бошланғич маош миқдори 5 млн сўм қилиб белгиланади ва ходимнинг ишига қараб ошириб борилади.
Реклама менежери
Вазифалари: Сайтга реклама эълонлари жойлаштириш истагини билдирган реклама берувчилар (мижозлар)ни топиш, улар билан музокаралар олиб бориш, шартнома имзоланиши ва тарафларнинг шартнома шартларини бажаришларини таъминлаш.
Талаблар:
– шу соҳада камида муайян иш тажрибаси;
– олий ёки ўрта-махсус маълумот;
– 25-40 ёшлар атрофида бўлиши лозим.
Лавозим учун дастлаб 5 млн сўм миқдорда маош белгиланади ва синов давридан ўтишига қараб 8-10 млн сўмгача оширилади.
Таҳририят ходимларга меҳнат шартномаси доирасида кафолатланган меҳнат шароитлари, бепул тушлик ва ўз устида ишлаш ва ривожланиш учун имкониятлар яратиб беради.
Талабгорлардан ўз ишига масъулиятли ва турли вазиятларга мослашувчан бўлиш талаб қилинади.
Номзодлардан ўзлари ҳақидаги маълумотнома (объективка)ни телеграмдаги @kunuz_kadr манзилига юборишлари сўралади.
Манба: Kun.uz