Кеча Белорусь Президентлигига номзод Александр Лукашенконинг бир тийинга қиммат 2,5 соатлик интервьюси эълон қилинди. Тўғри, интервью Украинада машҳур бўлиб кетган Дмитрий Гордон билан ўтказилган. Аммо, Александр Лукашенко ҳеч нарсага парво қилмасдан, Белорусда ўзидан яхшироқ президентликка номзод йўқлигини ҳеч қандай асоссиз такрорлаш билан овора бўлган. Бу суҳбатнинг тўла матни Kun.uz Интернет нашрида берилган.
Мен, дейди бу хусусда Ўзбекистондаги бирдан-бир, яъни ягона мухолифат партияси, яъни “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси лидери Абдураҳим Пўлат “ўзимни ўзим мажбурлаб, бу суҳбатни тўла эшитдим. Ва, ҳайрон бўлиб қолдим. Чунки, Александр Лукашенко биронта пичоққа илинадиган гап айтолмасдан, ўзининг бир тийинга қиммат ишларини мақташ билан овора бўлган. Нимамиш, бу сайловларда ҳам ўзи ғалаба қозонармиш.”
Шу сабабли, Белоруснинг кейинги аҳволи билан танишишни истаганлар, бу суҳбатни тўла эшитишлари керак. У аввалги сайловлардан қатнашган ҲАҚИҚИЙ мухолифат лидерларини ҳеч нарса қилдирмасдан йўқ қилиб юборгани, ҳозирги мухолифтачилар ҳам айнан шундай бўлиши кутилаётганини такрорлаш билан банд бўлган. Гўёки, Белорусда МУТЛАҚО ЯНГИЧА сайловлар бўлармиш.
Александр Лукашенконинг бир тийинга қиммат Интервьюсини эшитиб кўринг. У мамлакат парламенти ва ҳукумати ҳақида, улар нима қилаётганлари ҳақида бир оғиз ҳам гапирмаган. Парламент ва ҳукумат раҳбарларини умуман тилга олмаган.
Демак, БУ МАМЛАКАТДАГИ ҳақиқий аҳволни тушунишни истаганлар бу суҳбатни тўла эшитиб кўришлари ва керакли ХУЛОСАЛАР чиқаришлари керак, дейди Абдураҳим Пўлат. Ана ўшанда, бу сайловлар ҳам аввалгилари каби навбатдаги масхарабозлик эканлигини тушунасиз.
Унинг масхарабозлик руҳидаги интервьюси YouTube каналида ҳам бор - https://www.youtube.com/watch?time_continue=20&v=R5UmsPFMUaw&feature=emb_logo
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения