Видеода Флойд полициячиларни клаустрофобияси борлиги ҳақида огоҳлантиргани, улардан ўзини ўлдирмасликларини сўрагани, қайта-қайта нафас ололмаётганини айтгани кўринади.
46 ёшли афроамерикалик Жорж Флойд 25 май куни Миннеаполис шаҳрида шафқатсизлик қурбони бўлган эди – полициячи қўлга олиш чоғида бўйнини тиззаси билан босиб бўғиб уни ўлдириб қўйган. Флойд полициячиларни клаустрофобияси (ёпиқ жойдан қўрқиш) борлиги ҳақида огоҳлантирган. Улардан ўзини ўлдирмасликларини сўраган ва полициячи тиззаси билан бўйнидан босиб турган пайтда бир неча мартда нафас ололмаётганини айтган. Ҳодиса деталларигача акс этган видео Британиянинг Daily Mail нашри томонидан душанба куни эълон қилинди.
Қайд этилишича, Daily Mail томонидан жамоатчиликка намойиш этилган лавҳалар Жорж Флойдни қўлга олишда иштирок этган полициячилардан бирининг боди-камераси томонидан ёзиб олинган видеони бир қисми холос. Мазкур видеоёзувлар аллақачон судга тақдим этилган, бироқ ҳозиргача оммавий ахборот воситалари фақат ҳодиса иштирокчиларининг суҳбатларинигина қўлга кирита олишган эди.
Судмедэкспертиза: Жорж Флойднинг ўлими қотиллик туфайли рўй берган
Бундан ташқари, 25 майдаги ҳодисадан сўнг ижтимоий тармоқларда гувоҳлар томонидан олинган марҳум ҳаётининг сўнгги дақиқалари акс этган видеолар тарқаб кетганди. Бироқ ушбу видеотасвирларда воқеанинг сўнгги қисми –полициячи Дерек Шовин ерда ётган шахсни тиззаси орқали бўйнидан бўғиш услубини қўллаётган, Жорж эса нафас ололмаётганини айтаётган жараён акс этган.
"Ҳаракат": Бу видеони Kun.uz Интернет сайтида ҳам кўриш мумкин.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения