02 August 2020
21:21 -
Kun.uz: Минск ва Москва ўртасида зиддият кучаймоқда. Буёғига нима бўлади?
Минскнинг иттифоқдош Москва билан муносабатлари сўнгги ойларда оловлана бошлаганди, Минск яқинида россияликлар қўлга олиниши воқеасидан кейин эса ўзаро муносабатлар портлаш хавфи юзага келди. Беларусликлар қўлга олинганлар «Вагнер» жангарилари экани ва улар мамлакатда беқарорлик юзага келтирмоқчи бўлганини айтмоқда, Кремль эса ҳозирда беларусларнинг ички иши - «президентлик сайловлари» кетаётганини таъкидлаб, хотиржамлик сақламоқда.
Беларусда 9 август куни ҳисоб бўйича олтинчи марта президентлик сайловлари ўтказилади - Минскдагилар эса ҳар сафарги сайловларда «Москванинг қўлини» излайди. Аммо авваллари бу «қўл»ни Кремль Александр Лукашенконинг абадий президентлигини қўллаб-қувватламоқчилигини иддао қилган мухолифатчилар излашган бўлса, бу сафар вазият тубдан ўзгарган.
«Москванинг қўли» - кундан кунга даҳшатли тус олмоқда - Ғарбни ҳам, олтинчи марта президентликка сайланмоқчи бўлаётган Александр Лукашенконинг электоратини ҳам қўрқитмоқда.
«Белгазпромбанк»ни «фош этишди». Газ учун қарз эса ўсишда давом этмоқда
Расмий Минск сайловолди кампанияси аввалида Москва беларусларнинг барқарорлигига чанг солаётгани ва «Газпром»нинг «қўғирчоқлари» қўлга олинганини маълум қилганди. Бу баёнот «Белгазпромбанк» Виктор Бабарико Беларус президентлиги учун сайловга номзодини қўйишга қарор қилганидан кейин берилди.
Бабарико 18 июнь куни Беларус Давлат хавфсизлиги қўмитаси (КГБ) изоляторига жойлаштирилди; у солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, порахўрлик (йирик миқдорда пора бериш) ва пул ювишда айбланди. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар эса Виктора Бабарико ва у билан бирга қўлга олинганлар, жумладан, унинг ўғли Эдуард Бабарико ҳамда Бабариконинг марҳум рафиқасининг дугонаси Светлана Купреевани сиёсий маҳбуслар деб аташмоқда. У билан ишлайдиган 20 нафарга яқин банк менежерлари ва компаниялар ходимлари қўлга олинган.
«Белгазпромбанк» акцияларининг 99 фоизи Россиянинг «Газпром» компанияси қошида очилган «Газпромбанк»га тегишли ҳисобланади, ушбу банк ҳам солиқ фирибгарликлари ва бошқа иқтисодий жиноятларда айбланган.
Беларусь: Бабарико сайловга қўйилмади. У Лукашенконинг асосий рақиби бўлиши кутилганди
Беларуснинг Россия томонидан етказиб берилган газ учун қарзи банк атрофидаги можаролар бошланган май ойи охиридан буён 165,6 млн доллардан 273 млн долларгача (июнь ойи охиридаги ҳолат) етди. Россия бир йилдан ошиқ вақтдан бери қарзини сўрамаяпти ва шу билан биргаликда ҳеч қандай ёрдам ҳам ваъда қилаётгани йўқ.
«Ҳозирда Беларусь иқтисодиётида содир бўлаётган барча ёмон ишларга албатта Кремль айбдор. Кремль арзон газ йўқлигига, нефть манёврлари учун компенсацияга, экспорт ҳажми тушишига, бюджет тақчиллигига, иқтисодиёт турғунлиги ва иш ҳақи оширилиши бўйича ваъдалар бажарилмагани учун айбдор», дея истеҳзо қилган Мизеса тадқиқот маркази раҳбари Ярослав Романчук.
Беларуснинг давлат қарзи, молия вазирлиги маълумотларига кўра, ярим йил ичида 17,5 фоизга ўсган ва 52,6 млрд беларус рублига етган. Бюджет тақчиллиги кескин ўсди - 2020 йилнинг январь-июнь ойларида харажатлар даромадлардан 1,8 млрд рубль кўпроқ бўлди. Беларусь бюджети олти йил ичида илк марта дефицитда шакллантирилди, аммо бир йилда бу камомадни 1 млрд рублдан кам миқдорда ушлаб туриш режалаштирилган.
Минскдаги таҳлилчиларнинг фикрича, иқтисодий муаммолардан ташвишга туша бошлаган электоратнинг хавотирларини аритиш учун Лукашенкода пул йўқ.
«Сайловда тантанали ғалабага эришиш учун ҳозир Лукашенко ташқи кучларни балогардон қилишига тўғри келмоқда», - дейди Романчук.
Кремль нима учун душманга айланди?
2018 йил охирида Владимир Путин ва Александр Лукашенко жиддий жанжаллашиб қолганди, дея ишонч билан гапирмоқда Belarus Security Blog раҳбари Андрей Поротников.
Поротниковнинг тахмин қилишича, Петербургдаги саммитда Россия президентининг сабр косаси тўлган, ўшанда Лукашенко ва Путин Беларусга етказиб берилаётган газ баҳоси бўйича очиқчасига баҳслашишган ва Путин матбуот вакилларидан зални тарк этишни сўраганди. ОАВ иштирокисиз музокаралардан кейин Лукашенко залдан чиққан ва қаршисидан чиққан журналистларнинг илк гуруҳига барча масала ҳал қилингани, Путиндан узр сўраганини айтганди. Кейинроқ у ўзи эмас, Арманистон президенти Пашинян узр сўрагани ҳақида гапирди; Минскка борганидан кейин эса у ҳамма бир-биридан узр сўрагани ҳақида гапира бошлади.
«Постсовет давлатларидаги сиёсат ўзига хос. Давлатлар ўртасидаги муносабатлар - халқлар ўртасидаги муносабатлар дегани эмас, балки бу давлатларнинг ҳукуматлари раҳбарлари ўртасидаги муносабатлардир. 2018 йил охирида Лукашенко ва Путин ўртасида шахсий зиддият пайдо бўлганди. Бунгача муносабатлар ишчан руҳда эди ва Лукашенко кўп марта Путинни Беларусь учун фойдали қарорлар қабул қилишга кўндира олганди. Биринчи навбатда, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, сиёсий ва молиявий қўллаб-қувватлаш соҳаларида муаммолар. 2018 йил охиридан бошлаб бундай қўллаб-қувватлов тўхтади», дейди Андрей Поротников.
Кузатувчиларнинг фикрича, Беларусь ва Россия иттифоқи олий кенгашининг ҳар йили ўтказиб келинган йиллик йиғилиши 2018 йилдан кейин ўтказилмай қолгани ҳам вазият қанчалик жиддийлигини ифодалайди.
«Лукашенко 2019 йил давомида ва жорий йилнинг биринчи ярмида Путин билан муносабатларини тиклашга ҳаракат қилди. Аммо, афтидан бунинг иложи бўлмаган. Энди Беларусь раҳбарияти Россия билан муносабатларнинг ҳақиқий ҳолатини англамоқда. Ҳозир биз бир томондан бу реаллик туфайли Лукашенконинг ғазаб отига минишини, бошқа томондан беларусликларнинг ҳамда Ғарбдаги жамоатчиликнинг фикрини манипуляция қилишга уринишини кўрмоқдамиз», - дейди Поротников.
Лукашенко ҳозир Россия таҳдиди ҳақида гапирмоқда ва бу орқали беларуслик сайловчиларни ўз атрофида тўплашга ҳаракат қилмоқда, у сайловчиларга шундай ёлғон танлов таклиф этмоқда: ёки Лукашенко, ёки Россия агрессияси. Беларуслар учун эса мустақиллик - миллатни бирлаштирувчи қадриятлардан биридир, дея таъкидлайди эксперт.
Шунингдек, бу орқали Ғарбга мамлакатдаги сиёсий қатағонларни оқлашга ҳаракат қилинмоқда.
«Беларусь жамоатчилигининг сиёсийлашув даражаси ошиб бормоқда, аҳоли намойишларга чиқишдан қайтмайди, режим ҳам намойишларни бостиришга тайёрланмоқда. Аммо ҳозирда, Россия билан алоқалар совуқлашган шароитда, расмий Минск Ғарб билан ҳам муносабатларни ёмонлаштира олмайди. Шунинг учун Лукашенко сиёсий қатағонлар учун асос топиши керак - Ғарбнинг санкцияларидан қутулиши учун. Бу Ғарбни қўрқитишга уриниш ҳамдир: агар Беларусда Лукашенко билан гаплашишни истамасангиз, унинг ўрнига бу ерда Путин билан гаплашасиз. Танланг, қайсиси сиз учун маъқулроқ», - дея қайд этади Андрей Поротников.
Жангарилар «ёрдами»
28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси Минск яқинида 32 киши қўлга олинди, кўп ўтмай мамлакат жанубида яна бир киши ушланди; уларнинг барчаси - Россия фуқаролари. Беларусдаги давлат нашрлари қўлга олинганлар «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси аъзолари эканини маълум қилди. ОАВда «Сайловлар арафасида Беларусдаги вазиятни беқарорлаштириш учун мамлакатга 200дан ортиқ жангари кириб келгани» ҳақида ёзилди.
Беларусда «вагнерчилар» қўлга олингани хабар қилинди. Бу ҳақда нималар маълум?
Беларусь Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Андрей Равков Марказий сайлов комиссиясидаги чиқишида президентликка номзодлар қаршисида бу жангарилар Россия ҳудудида - Псков ва Невелда қўпорувчилик ва снайперлик фаолиятига ўқитилгани ҳақида гапирди.
У қўлга олинганлар мамлакатда қатор терактлар уюштиришга тайёрланганини қўшимча қилди. Давлат назоратидаги нашрларда ушбу гуруҳ мамлакатдаги вазиятни издан чиқариш ва жамоатчилик тартибини бузиш мақсадида бўлгани ҳақида такрор-такрор ёзилмоқда. Лукашенко Россияни «ёвуз ниятлар» қилишда айблади, аммо Россия матбуотини «оловга мой сепиш»дан тийилишга чақирди.
Беларусь ТИВ қўлга олинганлар рўйхатини Украинага ҳам юборган - уларнинг орасида Донбассдаги айирмачилар сафида жанг қилганлар ҳам борлиги айтилмоқда. Украина Беларусда қўлга олинган 33 кишидан 28 нафарини топширишни талаб қилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин ҳам Хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақирди, унда Беларусда россияликлар асоссиз равишда қўлга олингани айтилиб, улар тез орада озод қилинишига ишонч билдирилди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Минскда қўлга олинганлар «катта эҳтимол билан» Минск орқали Истанбулга учмоқчи бўлгани ва улар қонунга зид иш қилишмагани ҳақида айтди.
«Агар улар шундай вазифани [Беларусь ҳукумати версиясига кўра Минскда диверсия ва терактлар амалга ошириш] бажариш учун боришганида, уларнинг барчаси ҳарбий форма кийган ҳолда бир санаторияда тўпланган бўлишармиди - бу сайловлар арафасидаги масхарабозлик ва цирк», - дея қайд этган у.
«Вагнер»? У нима ўзи?» – Кремль Минскда қўлга олинган россияликлар ҳақида. Тўлиқ расшифровка
Россия Федерал хавфсизлик хизматининг (ФСБ) истеъфодаги генерал-майори Александр Михайлов BBC билан суҳбатда Беларусь ҳукуматининг версиясини «ёввойилик» деб атади.
«Худди шу тарзда Россиянинг исталган фуқаролари ёки Беларусь билан зиддиятда бўлиб турган бошқа давлатлар фуқаролари ҳибс қилиниши ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Одамларни нима учун қўлга олишган? Улар қандайдир хусусий ҳарбий компания ходимлари бўлса ҳам. Улар ҳеч қандай жиноят қилишмаган, уларда қуроллар ва бошқа махсус воситалар бўлмаган. Уларга нисбатан сурилаётган айбловларни тасдиқловчи далиллар йўқ. Буларнинг барчаси қуруқ гап.
Беларусь сиёсий раҳбариятининг холислигига шубҳа қиламан, улар Россия билан зиддиятдан сайловларда фойдаланишмоқчи», деган Михайлов.
Буёғига нима бўлади? Москвадан қараш
Москвадаги экспертлар Россия Беларусь билан интеграцияни кучайтиришга уриниши икки томонлама муносабатларни ёмонлаштирганини тан олишади. «Ёлланма-жангарилар» воқеаси эса оловга мой сепган.
Давлат думасининг МДҲ масалалари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Константин Затулин BBC билан суҳбатда Беларусь ҳукуматининг ёлланма жангчилар Минскдаги вазиятни беқарорлаштиришга уринмоқчи бўлгани ҳақидаги версиясини «оқ ип билан нақш солинган» деб атади.
«Лукашенко ўз жойида кўп вақт ўтирди ва энди халқ намойишларига дуч келиб, бирин-кетин аҳмоқона ишлар қилмоқда. Россия эҳтиросларни тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда, аммо ТИВ баёнотидан англаш мумкинки, уларга энди Лукашенко Россия Федерациясидан фойдаланаётгани ёқмай бормоқда», дейди у. Затулиннинг фикрича, ёлланма жангчилар ҳақидаги тарихи беларуслар президентига агар ғалаба қозонишга кўзи етмаса, сайловларни бекор қилиш имконини ҳам тақдим этади.
«Лукашенко икки олов ўртасида қолди - бир томонда Россия, иккинчи томонда ўрта синф, барчаси жонига теккан ёшлар қатлами. Бу эса унга маневрлар қилишни қийинлаштирмоқда, шунинг учун ўйин янада кескинлашди.
Агар Россия Лукашенкони ағдариб ташламоқчи бўлса, кейинги исталган президент ўзини Россиядан узоқроқ тутади. Мен Беларуснинг кейинги президенти ким бўлса ҳам, масалан, Россия билан умумий валюта бўлишига кўнишини тасаввур қила олмайман. Агар у бунга рози бўлса, Минскда ўн минглаб одамлар оёққа туради, худди кеча Тихановская учун кўчаларга чиқишгани каби», - деб ҳисоблайдиди сиёсатшунос Алексей Макаркин.
«Россия в глобальной политике» журнали бош муҳаррири ўринбосари Федор Лукьянов ҳам Лукашенко кўп йиллик ҳукмронлиги даврида илк марта сайловда ғалабасига амин бўлмаган вазият юзага келганини қайд этган. У Беларусь президенти мамлакат мустақилликни йўқотиш хавфи остида қолганини таъкидлаб, ўзидан бошқа ҳеч ким мустақилликни ҳимоя қила олмаслигини айтаётганига эътибор қаратган.
«Агар Лукашенко президентликни сақлаб қоладиган бўлса, у Иттифоқ давлати бўйича музокараларга қайтишига тўғри келади, ҳозир эса бу муаммоли бўлиб кўринади, чунки давлатлар ўртасида ўзаро ишонч йўқ», - деган эксперт.
Беларусдаги сайлов: Минскда Лукашенконинг рақиблари бирлашди, митингига минглаб кишилар йиғилди
Буёғига нима бўлади? Минскдан қараш
«Мен ҳозир вазиятни кескин демаган бўлардим - Беларусь ва Россия ўртасидаги зиддият даражаси Европа Иттифоқидаги давлатларнинг ўзаро зиддиятлари даражасидан камроқлигига ишончим комил. Мен яна шунга аминманки, Россия билан иттифоқ мамлакатимиз суверенитетини мустаҳкамлайди, ҳарбий хавфсизликни таъминлайди. Бу Беларусь учун ҳам, Россия учун ҳам яхши», - дейди Беларусь Либерал-демократик партияси етакчиси, президентликка номзод бўлмиш Александр Лукашенконинг ишончли вакили Олег Гайдукевич.
Гайдукевич икки давлат муносабатларидаги «учқун олиш» ҳолати вақтинча эканига ишонч билдирган.
«Ишонаманки, Беларусь ва Россия ҳозирда эҳтиросга берилмасдан, хотиржамлик билан масалаларни биргаликда ҳал этиши керак, тушуниш лозим - ўртага ўзаро муносабатлар тақдири тикилган. Мен кескин баёнотлар тарафдори эмасман. Чунки Беларусь ва Россия иттифоқига муқобил вариант йўқ. Ҳа, тенг ҳуқуқли иттифоқ бўлиши керак, ҳа, Беларусь - суверен давлат. Аммо биз баҳсли масалаларни еча оламиз», - деган у.
Таҳлилчи Ярослав Романчукнинг фикрича, Лукашенко Россия элитасидаги бўлинишлардан фойдаланишга ҳаракат қилади.
«Айтишганидек, Кремлда кўплаб турли миноралар бор. Ҳатто Лукашенко Путин билан зиддиятга борган бўлса ҳам - бу ҳали ҳаммаси тамом дегани эмас. Минск Ротенберг билан фаол ишлаши сир эмас, Путинга яқин бўлган бу одам учун майдон яратиб берилмоқда; Ҳарбий-саноат комплексидаги алоқалар йўқ бўлиб қолмайди. Вагнерчилар билан боғлиқ сюжет шуни кўрсатмоқдаки, Беларусь махсус амалиётларда ўз ўрнига эга. 20 йил давомида ишлабкелган энергетик схемалар бор - бу соҳанинг бенефициарларининг 70 фоизи Кремлга ва Россия бюджетига яқин турадиган россиялик олигархлар ва тадбиркорлардир.
Лукашенконинг Путин билан можарога шунчаки бефарқлик билан қарашига ишониш соддалик бўларди. Аслида у шунчаки «бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил» тактикасидан фойдаланади, бундай вазиятда нуфузли россияликлар билан улар учун тушунарли тилда, пул тилида гаплашади», - дея изоҳлайди эксперт ва Лукашенко схемалари бўйича тузилган бизнесдан манфаатдор бўлган яна бир қатор россияликларнинг фамилиясини санайди.
Belarus Security Blog раҳбари Андрей Поротниковнинг фикрича, Кремль сайловларга қадар ҳеч қандай ҳаракат қилмайди ва ҳозирда Минскдан келаётган ҳамлаларга жавоб қайтармайди.
«Мамлакатдаги иқтисодий вазият шундайки, ижтимоий ва иқтисодий барқарорлик калити Россияда. Москвадагилар буни жуда яхши тушунишади. Менимча, кузда улар Беларусдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазиятни жиддий таҳлил қилишади - бу мураккаб инқирозли вазият бўлади. Шундан кейин ҳаракат бошлашади. Савол: қандай? Тушунарлики, Беларусь Россия учун ҳаммасидан муҳим эмас, аммо улар бу ерда ўзлари учун ноқулайлик бўлишини ҳам исташмайди.
Лукашенко ҳам сиёсий жиҳатдан, ҳам жисмонан заифлашиб бормоқда, ҳокимиятни қолдириш масаласи кун тартибига чиқмоқда. Москва эса бу масалада назорат пакетига ёки олтин акцияларга эга бўлишни исташи табиий. Идеал ҳолатда, улар ҳал қилувчи овоз эгаси бўлишни хоҳлашади, камида эса ўзлари истамаган номзод келишига тақиқ қўйиш ҳуқуқини», дея ишонч билдирган эксперт.
У яна шундай қўшимча қилади: «Бу сайловлар Лукашенко учун нафақат сиёсий жиҳатдан, балки жисмонан ҳам жуда оғир. У кексайди. Буни ҳамма кўриб турибди. Лукашенконинг жамоатчилик орасидаги рейтинги кундан кунга пасаймоқда, бу ортга қайтариб бўлмайдиган жараён. Унинг режимининг тарихий вақти тугамоқда. У буни тушунади, албатта у аҳмоқ эмас. Москва эса бир гапни айтмади холос: дўстгинам, кетиш вақти бўлди».
Манба – Kun.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения