31 July 2020
19:26 - Қирғизистонлик ўзбек аслли ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров Ўзбекистонда дафн этилди

Бир неча соат аввал Азимжон Асқаров Ўзбекистонда дафн этилгани видео билан намойиш қилинди.

Муҳим бўлгани, Азимжон аканинг васияти ва оила аъзоларининг хоҳишига асосан Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманига қарашли Янгибозор қўрғонининг Дархон маҳалласи қабристонида, қайнатаси, қайнанаси ва дунёдан бевақт кетган ўзининг тўнғич набираси ёнидан сўнги макон топгани.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, Азимжон Асқаров 2010 йилдаги жанжаллар пайтида маҳаллий полиция ходимини ўлдиришдан айбланиб, бутун умрга озодликдан маҳрум этилган эди. Дунё ҳуқуқ ҳимоячилари, жумладан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг у кишини озод қилиш талаблари ҳам эътиборга олинмаганди. Мана энди у кишидан бутунлай ажрадик, у 25 июлда ҳибсхонанинг касаллар учун очилган бўлимида 69 ёшда оламдан ўтди.

Унинг яқин қариндошларининг хоҳиши билан уни Ўзбекистонда дафн этишга руҳсат олинди ва бугун у юқорида кўрсатилган қабристонда тупроққа берилди.

Расмда Азимжон Асқаровнинг жасади ичида бўлган тобутини кўрмоқдасиз.

Нима ҳам дердик, марҳумнинг ҳамма яқинлари ва сафдошларига сабр-тоқат қилишни истаймиз, унинг охирати яхши бўлсин деб дуолар қиламиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону