16 July 2009
08:51 -
Эндоувер шаттл кемаси фазога учди, бориб халқаро станцияга туташади

Оғирлиги 2 минг тонна бўлган Эндоувер ичида ХФСнинг ташқарисида тадқиқотлар олиб боришда керак бўладиган махсус платформа бор. Япония тарафидан тайёрланган платформа станциянинг сиртига маҳкамланади. Бу платформа ўрнатилгандан кейин станция ташқарисида тадқиқотлар ўтказса бўладиган ва қиймати 100 млд доллар бўлган комплекс ишга ҳозир бўлади. 16 мамлакатнинг иштирокида яратилган комплексда ишлар сентябрь ойида бошланади.
Ер юзидан 365 км баландликда 10 йилдан ортиқ вақт учиб юрган ХФСнинг ҳажми 26 минг кубметр бўлиб, унинг ичида тадқиқотлар ўтказиш учун кераклича жойдан ташқари, Америка стандартлари бўйича 5 хона, яъни ҳар бири чўмилиш кабинали, 5 хона бор.