22 July 2020
13:12 -
Kun.uz: Ўзбекистон 6 ойда қанча олтин сотгани маълум бўлди. “Ҳаракат”: Бунга ким ишонади?
2020 йил январь-июнь ойларида экспорт таркибида олтиннинг улуши 33,8 фоизга тенг бўлди.
2020 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистон 2,1 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бундан Давлат Cтатистика Қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, 2019 йил январь-июнь ойларига нисбатан ўсиш 101,4 фоизни ташкил этди. 2020 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 33,8 фоизга тенг бўлди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди.
Аввалроқ, Ўзбекистон беш ойда қанча олтин сотгани очиқланганди. // Kun.uz
“Ҳаракат”: Давлат Cтатистика Қўмитаси мавжуд диктаторлик режимининг бир парчасидир. Унинг маълумотларига ҳеч ким ишонмайди! Қаранг, 2019 йилда давлат бюджетининг ярмига тенг миқдорда олтин сотилганмиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения