21 July 2020
12:39 - Навбатдаги масхарабозлик: Шавкат Мирзиё коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун қўшимча чора-тадбирлар белгиловчи қарорини эълон қилди
Кеча 20 июль куни ярим кечасига яқин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” деб ном берилган қарори эълон қилинди.

Бу қарорга изоҳ беришнинг ўзи масхарабозлик бўларди. Чунки, 10 моддадан иборат бўлган бу қарор қандай бажарилишини умуман назорат остига олиб бўлмайди, буни назрат остига олиш Ўзбекистон Бош Вазири Абдулла Ариповга топширилишининг ўзи навбатдаги масхарабозликдир.

Бу қарорга кўра, аҳолига берилаётган қўшимча имкониятлар шу йилнинг охиригача ишлатилиши назарда тутилгани, бу имкониятларни назорат қилиш “Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига” юклаш белгилангани, қарор “Ш.МИРЗИЁЕВ” номидан эълон қилингани ҳам масхарабозликдан бошқа нарса эмас.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, бу қарор ҳамма қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши ҳам навбатдаги масхарабозлик эканлигини гапириб ўтириш ҳам ортиқча бўларди. Уларнинг матни билан қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида танишишингиз мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону