16 July 2020
18:13 - “Миллий тикланиш” раиси ўринбосари шифокорларни айбламасликка чақирди: Вирус бутун дунёда тиббиёт имкониятларини йўққа чиқармоқда эмиш. “Ҳаракат” нима дейди?
Шу кунларда интернетда бир-биридан кескин ёзилган хабарлар, ҳукуматимиз, давлатимиз, айниқса соғлиқни сақлаш тизимига ёғдирилган аёвсиз айбловлар, салбий муносабатлар-у эътирозлар, очиқдан очиқ ҳақоратларни (бу рўйхатни кўп давом эттириши мумкин!) кўздан кечириб, ёқа ушлайсан киши, деб ёзибди бу аёл бугун Kun-uz сайтида эълон қилинган мақоласида.

Ҳатто баъзида эҳтиросга берилиб, бу эътирозларга ишонгинг ёки беихтиёр “ёқди” тугмасини босиб, мақола муаллифига азбаройи ҳамдардлигингни кўрсатгинг ҳам келади. Чунки айтилаётган гапларда, қанчалик бўрттирилган бўлмасин, озми-кўпми ҳақиқат бор ва бу ҳақиқатлар тизимдаги муаммоларни ифода этади.

Камчиликлар етарлича бор, лекин бир нарсани тан оладиган пайт келди.

Бугун нафақат Ўзбекистон, балки ер юзида фавқулодда ҳолат. Ана шу вазиятни ваҳимасиз енгишимиз зарур. Ахир пандемия Ўзбекистонга кириб келган март ойида бу қўлимиздан келди-ку! Қўлимиздан келгани учун давлат бўлиб, халқ бўлиб Бухоро, Сирдарё, Сўхдаги ҳолатларнинг ечимини топдик-ку?!

Эртага, албатта, вазият яхши томонга ўзгариши учун ҳаммамиз ўзимизга ўзимиз ёрдам беришимиз керак! Ўзимизни яккалашимиз зарур! Бу фикрларни эгасига етказишда эса ОАВ, ахборот тарқатувчи ва истеъмол қилувчи ХАЛҚ масъулиятни ўз зиммасига олиши даркор.

Шу мақолани ҳозир ёзяпман-у, маҳалладаги болаларнинг ҳеч бир ниқобсиз ўйнаётгани, ота-оналари ҳам буни бепарво ниқобсиз кузатаётгани, олдимиздаги емакхонада бир гуруҳ эркаклар ниқобсиз, кўпчиликлашиб гурунглашаётгани, кеча ҳоли-жонимизга қўймай зудлик билан тўй қилган қўшнимиз бугун келин-куёвни касалхонага жўнатганига гувоҳман, деб мақоласини тугатган Феруза Мухамеджанова,Ўзбекистон “Миллий Тикланиш” Демократик Партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари.

“Ҳаракат”: Бу аёл Бухоро, Сирдарё, Сўхдаги ҳолатлар ечимини топганини урғулаши, маҳаллаларда болалар ниқобсиз юришганинини алоҳида гапиришига нима дейсиз?!

Кўриб турибсизки, бу Интернет нашрида ҳам турли мақоллар бор. Улардан биттасини, яъни, Аё-София муаммоларига бағишланган мақолани бундан олдинги хабаримизда эълон қилган эдик. У ерда ажойиб анализ ва ажойиб хулосалар берилган.

Аммо, Феруза Мухамеджанованинг мақоласида битта ҳам пичоққа илинадиган ҳақиқат йўқ. Қуруқ валдирашлар! Расмга қаранг, бундай аёлдан нима ҳам кутиш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону