14 July 2020
22:51 - Шавкат Мирзиё вайсаш билан машғул: Ҳа, айнан шундай, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё жорийдаги йилнинг май ойидан бери вайсаш билан овора, аммо аҳвол ҳали ҳам мудҳиш

Бугун Ўзбекистоннинг навбатдаги тожик аслли диктатори Шавкат Мирзиё “Коронавирусга қарши кураш учун бизда барча захира ва имкониятлар мавжуд” дейишгача борди. Аммо, у май ойидан бери бу ҳақда гапиради ва аҳволимиз ўша-ўша дабдала.

Шавкат Мирзиё бугун ўз раислигида ўтган видеоселектор йиғилиш аввалида мамлакатимизда эпидемиологик вазиятга яна бир бор тўхтаб ўтилганмиш. Аслида, буларнинг ҳаммаси ёлғон.

Шавкат Мирзиё жорийдаги йилнинг май ойидан бери айнан шу нарсаларни гапириш, яъни вайсаш билан овора. Бу гапларимизни текшириб кўриш учун, унинг ЎзА ва бошқа ижтимоий тармоқларда май ойи бошларидан бери эълон қилиб келинаётган гапларини ва бугунги вайсашларини солиштиринг. Ҳамма нарса – ўша-ўша!!!

Мана унинг бугунги масхарабозлик йиғилишидаги айтган гапларининг қисқача мазмуни:

“Ҳаммамиз оиламиз, фарзандларимиз, муҳтарам нуронийларимизнинг соғлиги учун яна озгина чидашимиз, карантин қоидаларига қатъий амал қилишимиз шарт.

Озгина чидасак, бу кунлар ҳадемай ўтиб кетади.

“Сабр қилган муродга етар”, дейди халқимиз.

Ишончим комил, ҳар бир ишни етти марта ўйлаб, чидам ва матонат билан амалга ошириб келган эл-юртимиз бугунги синовлардан муносиб ўтиб, ўзининг эзгу мақсадларига албатта етади.”

Ҳурматли ўқувчиларимиз, эътибор беринг, Шавкат Мирзиё май ойининг биринчи кунларидан бери халқни шу каби гаплар билан алдаш билан овора. Аммо, натижа ҳали ҳам ўша-ўша. Ҳамма ўқувчиларимизни шу нарсалар билан шуғулланишга чақирамсиз. Акс ҳолда, аҳволимиз бундан ҳам баттар, бундан ҳам дабдала бўлади!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону