11 July 2020
14:47 - Жуда қизиқ: С5+1 форматдаги олий даражадаги мулоқот бўйича матбуот учун қўшма баёнот тарқатилибди
Бу ҳақда Америка Қўшма Штатлари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари АҚШ Давлат Котиби ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари С5+1 учрашуви муносабати билан махсус баёнот тарқатибдилар.

Қўшма баёнотда айтилишича, шу йил 30 июнь куни АҚШ Давлат Котиби ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари С5+1 форматда учрашув ўтказганлари айтилган. Аммо бу баёнот жуда кеч тарқатилаётгани ҳақида ҳеч қандай изоҳ йўқ. Учрашув онлайн форматда ўтказилган бўлганга ўхшайди.

Йиғилиш иштирокчилари Марказий Осиё ва минтақада иқтисодий мослашувчанликка эришиш, хавфсизлик ва барқарорликни янада кучайтиришга қаратилган ўзаро саъй-ҳаракатлар бўйича кенг қамровли баҳс-мунозарага киришибдилар. Улар Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш йўлидаги уринишларни ҳамда Марказий Осиёни Жанубий Осиё ва Европа бозорлари билан боғловчи савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйишни қатъий қўллаб-қувватлабдилар. 30 июндаги учрашувда иштирокчилар келгусида С5+1 форматдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга оид фаолият дастурини келишиб олганлари алоҳида урғуланади.

С5+1 фаолиятининг дастурида 3 та бўлим бормиш.

Биринчи бўлимда бу йиғилиш иштирокчилари Савдо ва Инвестиция бўйича Доиравий Битим (TIFA) доирасида қўшма фаолиятни мустаҳкамлашни давом эттиришга келишишибди ва бу келишувнинг тафсилотларини қисқача билдиришибди.

Иккинчи бўлимда энергетика ва атроф-муҳит соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида иштирокчилар С5+1 формати доирасида қайта тикланувчи энергия технологияларидан фойдаланиш интеграцияси, хусусий секторга сармоя жалб этиш, шунингдек, ҳаво ва сув сифатини яхшилаш бўйича ишчи гуруҳнинг экспертлар билан учрашувини ташкил этишга имкон яратишга келишиб олганлари билдирилган.

Учинчи бўлимда иштирокчилар товарларнинг эркин оқимига имкон бериш, одам савдоси ва ноқонуний товарлар олиб ўтилишининг олдини олиш, ядровий ва радиологик хавфсизлик ҳамда чегара хавфсизлиги бўйича минтақавий ҳамкорликни ошириш учун С5+1 хавфсизлик масалалари бўйича ишчи гуруҳи доирасида қўшма фаолиятни давом эттиришга келишиб олганлари айтилган.

Бу қўшма баёнот Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигининг Матбуот Хизмати тарафидан тарқатилгани ҳам алоҳида урғуланган.

Баёнотда айтилмаган бўлса ҳам тахмин қилиш мумкинки, унинг тўла матни билан вазирликнинг Интернетдаги сайтида танишиш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону