10 July 2020
23:21 - Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳри мэри Пак Вон Суннинг шубҳали ўлими ва Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг Жанубий Кореяга ташрифи ҳақида даҳшатли ҳақиқатлар
Шуҳрат Ғани Жанубий Кореяга боргани ҳақида бизда ҳеч қандай маълумот ҳам тарқатилмаган эди. Аммо бир неча кун аввал, аниқроғи, 5-6 июль кунлари, у ўша ерга боргани ва бир қатор катта ширкатлар билан 200 миллион доллардан кўпроқ ҳажмда иқтисодий келишувлар бўйича ҳужжатлар имзолаганини билиб қолдик.

Мана ўша ширкатларнинг номлари:

- Фарғона вилоятида ташкил этилган Кореянинг “KIUF” халқаро университети фаолиятини янада кенгайтириш, таълим сифатини ошириш мақсадида қўшимча 25 нафар малакали профессорларни жалб қилиш;

- “KREVES CROPS” CO.LTD корхонаси билан мойли ўсимликларни етиштириш ва ўсимлик мойи ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

- “GNT” CO.LTD корхонаси билан ҳамкорликда вилоятнинг Бағдод туманида қандли диабед касаллиги (глюкометр) ҳамда қон босимини ўлчовчи ускуналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

- “JINWON TRADING” CO.LTD компанияси билан Фарғона вилоятида етиштирилган мева маҳсулотларини Корея Республикасига экспорт қилиш;

- “KANAAN” компанияси томонидан Фарғона вилоятининг Бешариқ, Боғдод ҳамда Фарғона туманларида тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш;

- “HYUNDAI ENGINEERING” CO.LTD компанияси билан Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида жойлашган иссиқлик энергия марказини модернизация қилиш.

Булардан ҳам муҳими, Корея Ҳудудий Иссиқлик Таъминоти Корпорацияси (KDHC) директорининг ўринбосари Benjamin Yun 6 ой муддатга Фарғона Вилояти Ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг иқтисод ва инвестиция масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ишга жалб қилиниши.

Бу рўйхатдаги ширкатлар ҳақида ортиқча гапириш ниятимиз йўқ, аммо алоҳида урғулаш керакки, масалан, KREVES CROPS” CO.LTD ширкати асосан пичоқ, майда нарсаларни етиштириш учун керакли маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланар экан. Кўз олдингизга келтиринг, ҳурматли ўқувчиларимиз, шундай ишлар билан шуғулланиш учун энг катта вилоятларимиздан бирининг раҳбари Шуҳрат Ғани Жанубий Кореяга бордими? У шу масалаларни ҳал этиш учун Ўзбекистон Бош Вазири Ўринбосари - Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазири Сардор Умурзоқовни ўзи билан Шимолий Кореяга олиб кетганмиди? Қаранг саволлар кўп, аммо жавоблар йўқ!

Аммо, орадан 3-4 кун ҳам ўтмасдан пойтахт Сеул шаҳри мэри, яъни ҳокими Пак Вон Сун шубҳали равишда мактуб ёзиб, ўзини ўлдириш ниятини ёзибди ва ғойиб бўлибди. Орадан бир неча соат ўтар-ўтмас, унинг жасадини топишибди. Бундан ҳам муҳими, бугун Ўзбекистоннинг Kun.uz каби Интернет нашрлари у кишининг ҳамма оила аъзоларидан кечирим сўровчи хатини эълон қилишди.

Демак, тахмин қилиш мумкинки, айнан Пак Вон Сун ҳамма ҳужжатларни имзолашда бош роль ўйнаган ва кейин ваҳимага тушиб, олган пуллари учун кечирим сўраб, ўз хатини эълон қилган ва ўзини-ўзи ўлдирган. Табиий, бу унинг биринчи ва охирги иши бўлмаган, бошқа мисоллар ҳам жуда кўп бўлса керак.

Хуллас, кўриб турибсизки, ҳурматли ўқувчиларимиз, ҳамма воқеалар айнан шу шаклда бўлган. Сеул шаҳри мэри Пак Вон Суннинг ўлими ғоят табиийдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону