04 July 2020
15:13 - Шавкат Мирзиёнинг масхарабозликлари давом этмоқда: Соғлиқни Сақлаш Вазирига янги 4 ўринбосар тайинланди
Ўзбекистонда ҳукмронлигини давом эттираётган Президент Шавкат Мирзиё кеча Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига 4 нафар янги ўринбосар тайинлади. Мана уларнинг рўйхати:

- Элмира Боситхоновa, 1958 йилда туғилган ва ҳамма танийдиган бу аёл (расмда) сўнги ойларда Маҳалла ва Оилани Қўллаб–қувватлаш Вазирининг ўринбосари эди;

- Абдулла Азизов, 1981 йилда туғилган, 2006–2019 йилларда Данияда қатор нуфузли компанияларда масъул лавозимларда ишлаган, 2019 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланган эди;

- Улуғбек Собиров, 1974 йилда туғилган, 1997 йилда Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институтининг даволаш иши мутахассислиги бўйича тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори, бутун умрини ўз соҳасида ишлаш билан ўтказган;

- Шоҳрух Шораҳметов, 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган, 2019 йил май ойида Молия Вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Шавкат Мирзиёни тушуниш мумкин. У аслида президентлик қилишга кучи етмайдиган одам. Ҳозир бизда коронавирус қайтадан ривожланишга бошлади. Демак, кадрлар алмаштириш Ўзбекистон Президентининг асосий вазифаси бўлиб қолаверади. Бош Вазир Абдулла Арипов нима қилаётгани умуман номаълум.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону