30 June 2020
23:50 - Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги хабар қилишича, мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 8305 га чиқибди
Вазирликнинг 2020 йил 30 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра тарқатган маълумотларига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 8305 га чиққанмиш.

Эслатиш керакки, Ўзбекистонда шу йил 15 мартда биринчи касаллик аниқланганди, мана ҳозир касалланганлар рақами 8305 га чиқибди. Шу вақт ичида касалланганлар сони шу қадар кўпайибдики, даволаниш кўрсаткичи 70 фоиз атрофида эмиш. Гўёки оламдан ўтганлар сони 26 га чиқибди.

Яна эслатиш керакки, “Ҳаракат” Агентлиги охирги марта бундай рақамларни 25 июнда эълон қилган ва ўша куни касалланганлар сони 7177 га чиққанди. Демак, 5 кунда касалланганлар сони 1128 га ортибди, яъни ҳар куни тахминан 200 дан кўп одам касалланмоқда. Ваҳолангки, 15 мартда касалланганлар сони бармоқ билан санаса бўладиган ўлчовда эди.

Хуллас, хулоса қилиш керакки, бизда бундай рақамлар сони ҳар куни камайтириб эълон қилинмоқда, уларга ишонадиган СОДДА одамлар сони тезлик билан КАМАЙИБ кетмоқда. Демак, ҳамма рақамларга эҳтиётлик билан ёндошиш лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону