29 June 2020
15:40 -
Браво, Kun.uz: Коррупция мавзусидаги тадбир яна журналистлар учун ёпиқ. Нега онлайн трансляция ҳам йўқ?
Бугун, соат 14:30да Бош прокуратурада Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлиси бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тадбирда Бош прокурор ўринбосари соғлиқни сақлаш, таълим ва қурилиш соҳаларида коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолияти юзасидан ахборот бериши кўзда тутилган.
Тадбир Олий Мажлис Сенати ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Ўз очиқлиги ва ОАВ ҳамда журналистларга тоқатлилиги билан ҳурмат қозониб бораётган юқори палата ахборот хизмати томонидан дастлаб бу тадбирга журналистлар, хусусан, Kun.uz мухбирлари ҳам таклиф этилганди. Бироқ орадан кўп ўтмай ташкилотчилар карантин чекловлари сабабли тадбирда журналистлар иштирок этмаслигини маълум қилишди.
Одатда бундай масалалар тадбиргача ҳал қилинади, чунки карантин чекловлари журналистларни чақириб қўйгандан кейин эсга тушиб қоладиган нарсамас. Энди эса ўртага шубҳа тушди...
Ўтган йил декабрида Бош прокуратурада Коррупцияга қарши идоралараро комиссиясининг соғлиқни сақлаш вазирлиги тазимидаги коррупция ҳолатлари ҳамда уларни келтириб чиқарган сабаблар таҳлилига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтган, унда иштирок этган республика бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев икки йилда соғлиқни сақлаш тизимидаги 581 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилгани, шу даврда 19 нафар тиббиёт ходими психотроп моддалар ноқонуний савдоси билан шуғуллангани учун жазо олгани, шифокорлар беморларни турли текширувларга юбориш, дори-дармон буюришни ўзига хос бизнесга айлантириб юборгани, 277 мингта ҳолатда гипс қилиш учун тиббиёт гипси ўрнига 351 тонна қурилиш гипсидан фойдаланилгани, “Ўзмедимпекс” корхонаси дори воситаларини қиммат сотиб олиб, бюджетга 9,3 млн доллар ва 4 млрд сўм зарар келтирганини маълум қилган ва бу оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган эди.
Табиийки, бу маълумотлар жамоатчилик ўртасида шов-шувга, хусусан, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган, фуқароларда бу каби ҳолатларнинг олди олинмагани учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга саволлар туғилганди.
Йиғилишда маълум қилинган маълумотларнинг бу даражада муҳокамаларга сабаб бўлиши ортидан Коррупцияга қарши идоралараро комиссиясининг 2020 йилнинг18 январь куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишига журналистлар чақирилмади. Натижада ОАВ Бош прокуратура ахборот хизмати тарқатган маълумотлар билангина кифояланишга мажбур бўлди.
Мамлакат президенти давлат органлари раҳбарларидан очиқ ва шаффофликни талаб қилаётган, ОАВ билан ҳисоблашмайдиган, ҳамкорлик қилмайдиган давлатнинг келажаги йўқлигини таъкидлаётган бир пайтда Бош прокуратура мезбонлик қиладиган оддий бир тадбирга журналистлар аввал таклиф этилиб, сўнгра бу таклиф қайтариб олингани сабаби бошқа жойда эмасми?
Карантин чекловлари туфайли журналистлар чақирилмаган ҳолатда ҳам тадбирни ижтимоий тармоқлар ёки Бош прокуратуранинг расмий сайтида онлайн трансляция қилишга нима тўсқинлик қилмоқда? Жамоатчиликка ошкор қилиб бўлмайдиган қандай масалалар муҳокама қилинадики, халқ олдида ҳисобдор бўлган, фуқаролар тўлаган солиқлардан ойлик оладиган идора тадбирда ортиқча нигоҳлар бўлишини истамаяпти?!
Саволлар кўп. Ечим эса битта – давлат идораларининг фаолияти ҳамма учун очиқ бўлиши, бу йўлда ОАВ билан муроса қилиниши шарт. // Kun.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения