23 June 2020
17:33 -
Яхши сенсация: Чечен аслли жиноятчи Батукаевни ноқонуний равишда озод қилдирган Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбаев 11 йил ва 2 ойга қамалди
Бугун Бишкекдаги туман судларидан биттаси Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбаевни чечен аслли жиноятчи Азиз Батукаевни пора эвазига қамоқдан чиқаргани исботланганини тан олиб, уни 11 йил ва 2 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилибди.
Бу ҳақдаги хабарларда айтилишича, суд Атамбаевни айбдор деб топибди ва уни 11 йил ва 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини белгилабди. Унинг давлат мукофотлари ва мол-мулки мусодара қилинади. Эслатиш керакки, прокурор собиқ президентга 15 йиллик қамоқ жазоси бериш ва мол-мулкини мусодара қилишни сўраганди. Жиноятчи Азиз Батукаевни тақдири қандай бўлиши умуман хабарларда айтилгани йўқ.
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Алмазбек Атамбаев 2005 йилдаги “лола инқилоби” иштирокчиларидан бири бўлган, ўшанда у аввалига вазир, кейин ҳукумат раҳбари лавозимларини эгаллаган. У 2011 йилги президентлик сайловларида ғолиб чиқиб, 2017 йил ноябрь ойигача Қирғизистон Президенти бўлган.
Очиқча айтиш керакки, “Ҳаракат” Агентлиги бу жиноий иш очилиши биланоқ Атамбаевга қўйилган айбларни қўллаб-қувватлаган ва аслида у жиноятчини янада кўпроқ муддатга қамаш кераклигини айтиб келган эди.
Атамбаевнинг собиқ сафдоши, ҳозирги Президент Сооронбай Жээнбеков собиқ президентни жиноий жавобгарликка тортишга йўл берувчи қонунни имзолаганди. Унга қарши бошқа ишлар ҳам қўзғатилган, аммо улар судда кўрилгани ёки кўрилмагани айтилмаган.
Ўтган йилнинг 8 августида Алмазбек Атамбаев Қўй-Тошдаги уйида Қирғизистон хавфсизлик кучлари ўтказган операция доирасида қўлга олинганди. У бугунги судда иштирок этгани ёки иштирок этмагани хабарларда тилга ҳам олинмаган.
Демак, энди бу масаланинг битта нуқасига очиқлик киритиш керак. Алмазбек Атамбаевга 2017 йилдан кейин Ўзбекистоннинг энг катта орденларидан бирини берган Президент Шавкат Мирзиё масаласи нима бўлади? У Ўзбекистон орденини ўзи қайтариб оладими, ёки автоматик равишда бу ордендан қутиладими?