Бугун мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёнинг Матбуот Хизматига асосланиб тарқатилаётган хабарларга қараганда, Шавкат Мирзиё 23-24 июнь кунлари Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлар эмиш. Ишониш қийин, аммо президентнинг Матбуот Хизматига ишонишга мажбурмиз.
Ташрифнинг биринчи куни дастурига мувофиқ, олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилибди. У ерда кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг долзарб масалалари ҳам тилга олинармиш. 24 июнь куни эса, давлатимиз раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этар экан.
Владимир Путиннинг Матбуот Котиби билдиришича, Қирғизистон, Қозоғистон, Молдова, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Сербия ва Хорватия давлати расмийлари жорий йил ташкил этилаётган Ғалаба Байрамида иштирок этишларини тасдиқлабдилар.
Жуда қизиқ хабар, дейди мухбиримиз, йиғлашни ҳам билмаймиз, кулишни ҳам.