22 June 2020
15:13 - Куласизми, йиғлайсизми: Ўзбекистон Ташқи Савдо Айланмаси 2,4 млрд долларга камайибди
Ташқи Савдо Айланмасида экспорт ҳажми 5,1 млрд АҚШ долларига, импорт ҳажми 7,8 млрд АҚШ долларига етганмиш.

2020 йил январь-май ойлари якуни билан мамлакатимизнинг Ташқи Савдо Айланмаси (ТСА) 12,9 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 млрд АҚШ долларига ёки 15,9 фоизга камайибди.

Давлат Статистика Қўмитаси хабар беришича, ТСАда экспорт ҳажми 5,1 млрд АҚШ долларига (15,6 фоизга камайди) ва импорт ҳажми 7,8 млрд АҚШ долларига (16,1 фоизга камайди) камайганмиш. Ҳисобот даврида 2,6 млрд АҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилганмиш.

Ўзбекистон жаҳоннинг 150дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой Халқ Республикасида (17,9 фоиз), Россия Федерациясида (16,9 фоиз), Қозоғистонда (8,4 фоиз), Корея Республикасида (7,3 фоиз), Туркияда (5,5 фоиз), Қирғизистон Республикасида (2,3 фоиз) ва Афғонистонда (2,0 фоиз) қайд этилган.

Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан бешта давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган, хусусан, Афғонистон (263,2 млн. АҚШ доллари), Қирғизистон Республикаси (211,2 млн. АҚШ доллари), Тожикистон (117,8 млн. АҚШ доллари), Франция (27,1 млн. АҚШ доллари) ва Эрон (7,9 млн. АҚШ доллари) шулар жумласидан. Қолган 15та давлатлар билан пассив ташқи савдо баланси аввалидек сақланиб қолинган эмиш.

Давлатнинг тизимида эълон қилинган бу рақамларга тўла ишониш қийин. Аммо, масхарабозлик ичида ўлаётган Ўзбекистон учун шу рақамлар ҳам расмий рақам ҳисобланаверади. Қолаверса, бизда энг катта ТСА Хитой билан эканлигига нима дейсиз?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону